Jinoyat

Товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

  • Товарларни яширинча олиб кириш …

Турли найрангларни қўллаган ҳолда товар моддий бойликларини божхона назоратини четлаб юртимизга олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Товарларни яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида товарнинг юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 220 млн сўмлик хар ҳил турдаги товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button