BuxoroSud

Товламачи аёлга ҳукм ўқилди

2022 йил 12 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди томонидансудланувчи Ботирова Нилуфар Равшановнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисмибилан ҳукм ўқилди.

Иш тафсилотлари кўра, Н.Ботирова 2021 йил 14 август куни Шофиркон туман “Искогаре” МФЙ ҳудудида жойлашган чўл массивида фуқаро Камолов Жахон Жабборович билан ихтиёрий равишда жинсий алоқада бўлгач, 2021 йил 15 август куни соат 11:00дан 12:00гача бўлган вақт оралиғида гўёки унинг тилло занжири йўқолиб қолганлигини, занжирини топиб беришини, акс ҳолда у билан жинсий алоқада бўлганлигини Ж.Камоловни оила аъзоларига билдириб, шарманда қилишини айтиб, қўрқитиб, уни ўз мулки, мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, ундан 5.000.000 сўм ва баҳоси 4.000.000 сўм бўлган бир бош ҳўкизини товламачилик йўли билан қўлга киритган.

Гарчанд судда судланувчи Н.Ботирова айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у Ж.Камоловни 2020 йилнинг октябрь ойидан буён танишини, 2021 йил 14 август куни тахминан соат 14 дан 20 дақиқа ўтганларда Юқори Чуқурак қишлоғидаги маҳаллий йўлда Ж.Камоловни учратиб қолганлигини, Ж.Камолов унга уни кечки вақт келиб олиб кетишини айтганлигини, у унинг таклифига розилик билдирганлигини, шу куни тахминан соат 22:00ларда Ж.Камолов уни “TICO” русумли автомашинасида Шофиркон туман ҳудудида жойлашган ГСМ чўл ҳудудига олиб борганлигини, у ерда улар спиртли ичимлик истеъмл қилишганлигини, шу орада Ж.Камолов маст бўлиб қолиб, унга у билан жинсий алоқа қилишни таклиф қилиб, уни рўзғорига ёрдамлашиб туришини билдирганлигини, сўнгра у Ж.Камолов билан бир маротаба ихтиёрий жинсий алоқа қилганлигини, шундан сўнг Ж.Камолов уни уйига элтиб қўйганлигини, эртаси куни тилло занжирини йўқолганлигини важ қилиб, Ж.Камоловни қидириб унинг уйига борганлигини, у уйида йўқлигини билиб, уни чўл ҳудудидан қидирганлигини, чўл ҳудудида Ж.Камолов билан учрашиб унга тилло занжири йўқолганлигини айтиб, занжирини топиб беришини сўраганлигини, Ж.Камолов унга шийпонда одамлар кўплигини, улар билиб қолса шарманда бўлишини айтиб, тилло занжирини ўзи топиб беришини билдирганлигини, у унга тилло занжирни баҳоси 12.000.000 сўмлигини айтиб, уйига кетганлигини, орада тахминан 2 кунлар ўтгач Ж.Камолов унга уйидан 3.000.000 сўм олишини турмуш ўртоғига айтиб қўйганлигини билдирганлигини, сўнгра у Ж.Камоловни уйига бориб, унинг турмуш ўртоғидан 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олганлигини, орадан бироз вақт ўтганидан кейин Ж.Камоловни олдига бориб яна пул сўраганлигини, у унга бир бош бузоқни захкаш яқинига боғлаб қўйишини, кейинроқ бориб бузоқни олиб кетиши мумкинлигини айтганлигини, у бир бош бузоқни олиб, нотаниш фуқарога 2.600.000 сўмга сотиб юборганлигини, шу орада унинг ҳаракатларидан норози бўлиб Ж.Камолов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини ҳақидаги кўрсатуви;

– жабрланувчи Ж.Камолов ва гувоҳ А.Атоевнинг суддаги кўрсатувлари билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблади.

Суд, судланувчи Н.Ботировага нисбатан жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни, жиноят содир этиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини, унинг аёллигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан Шофиркон туманидаги яшаш уйини кеч соат 23:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар тарк этишни таъқиқлашдан иборат бўлган 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жазо ўташ даврида Ботирова Нилуфар Равшановнанинг зиммасига бир қатор қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юкланиб, ҳар ойда бир маротаба Шофиркон тумани ИИО Пробация гуруҳидан рўйхатдан ўтиб туриш, Пробация гуруҳининг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, Бухоро вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби мажбурият ҳам юклатилди.

Улуғбек Бозоров,

Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди раиси

Нурбек Рахимов,

Бухоро вилоят судининг бош консультанти

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button