Murojaat

УЙ ҚУРУВЧИ БИЛАН ТИЛ БИРИКТИРИБ ЧУВ ТУШУРИШДИ. ПРОКУРАТУРА ВА ИЧКИ ИШЛАР НЕГА ЖИМ……..

                                                            Бухоро шаҳар  А.Жомий  кўчасида 
                                                                              яшовчи фуқаро  Иргашева 
                                                                             Мадинабону Ихтиёровна томонидан 

          ВИДЕО  МУРОЖААТ 

Бухоро вилоят прокуратураси ва Ички Ишлар бошқармаси терговчиларининг фирибгар уй курувчиларининг жиноятини яшириб жавобгарлик масаласини тортилмаётганлиги тўғрисида

    

Сизга муқаддам қизлик фамилям Ниязова номидан такрор ва такрор Бухоро вилоят прокуратураси ва Ички Ишлар бошқармаси терговчилари фирибгар уй курувчиларининг жиноятини яшириб жавобгарлик масаласини ҳал қилмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилмоқчиман.
Бухоро шаҳар ИИБ бўлимига ариза билан мурожаат килиб, уй курувчи Тошев Отабек ўзига тегишли “ORIENT HOUSE STROY” МЧЖни ташкил килиб у Бухоро шаҳрининг қоқ марказида уй куриб сотаётганлигини айтганлиги сабабли 8 каватлик уй курилганлигини кўрсатган эди.
О.Тошев билан 2 хоналик 99.43 кв метрдан иборат бўлган уйни ҳар бир квадрат метрини 2.600 сўмдан жами бўлиб уйни 258.518.000 сўм пулга бахолаб (25.000) ақш долар пулларни шахсан Тошев Отабекка топшириб бу тўғрисида 2020 йил 7 сентябрьда шартнома имзолаб нусхасини олган бўлсакда аммо бизлар алданган эканмиз.
Хуллас О.Тошевнинг уйнинг хужжатлари бор деган гапларига ишониб аслида ёлгон гаплар билан 25.000 АҚШ доллар пулларимизни олиб аслида хужжати бўлмаган уйни сотганлиги сабабли унга қонуний чора куриб пулларимни ундириб беришни сўраган эдим.
Ҳар доим О.Тошев Бухоро шаҳар ИИБ терговчиларига келиб алдаб ишонтириб менга пулни беришга ваъда берасада бугунда 14 минг ақш доллар пулларимни бўлиб бўлиб бериб колган пулни мени рухсатимсиз гўёки ўзининг таниши Рўзиев Насим ва Нарзи исмли шахсларга менга этиб беришига уларни ишонтириб 10.000 АҚШ доллар пулимни бериб юборган лигини такидлаб, 1000 ақш доллар пулни эса Нарзига аввалроқ уй сотиб ушбу уйнинг банк олдидаги карздорлигини коплаш учун тўлаб берилганлиги аникланди.
О.Тошев мени пулларимни бошқа бировга берган бўлса мени розилигим олинмаган бундан ташқари агар 11 минг ақш доллар пулларимни берган бўлса улар алданган бўлса нима сабабдан бугунга кадар уларнинг жиноят содир қилиб пулларни кўлга киритганлиги тўғрисида билдириб Ички ишларга ариза билан мурожаат килинмаган.
Энг қизиги шундаки менга ваъда килиб сотилган уй жой бошка бировга хам сотилиб шартнома имзоланиб пуллари тўлиқ тўланган экан.
Мен томонимдан тўланган 25.000 АҚШ доллари ёки 258.518.000 сўм пул “ORIENT HOUSE STROY” МЧЖ хисоб рақамига ўтказилмаган экан, ушбу пуллар ўзлаштирилганлиги сухбатлар жараенида исботланди.
Ўзбекистонда О.Ташевга ўхшаганларнинг яқинлари амалдор бўлса уларга на конун на бошка хокимят ёки давлат органларининг гапи ўтмас эканлигига яна ишонч хосил килиб турибман.
Бу пул оз эмаслигини Бухоро вилоят прокуратураси ва Ички Ишлар Бошқармаси ходимлари яхши билишади, айрим одамлар умр бўйи бунча пулни ишлаб топа олмаслигини, аммо Бухородаги сохта курувчи ва фирибгарлар буни карор ёки ёлгонларни ишлатиб бир зумда қўлга кирита олади.
Сиздан аризамни шахсан назоратингизга олиб Бухоро вилоят прокуратураси ва Ички ишлар терговчилари томонидан 2021 йил май ойидан буён мурожаат килиб натижа бўлмаётганлиги сабабли мендан 25.000 ақш долар пул алдаб олиб бугунда 11.000 АҚШ доллар пуларимни кайтармай мени сарсон килиб келаётган бу сохта тадбиркор О.Ташев, Камилов Нарзулло, Насимларга чора куриб пулларимни ундириб беришингизни илтимос килиб сўрайман.

                                            М. Иргашева

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button