Buxoro

Вобкентда яна бир фермер пахта режасини бажарди

Вобкент туманидаги “Розмоз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Жамолов Баҳриддин” фермер хўжалиги  биринчи теримдаёқ пахта сотиш бўйича  давлат режасини бажарди. Жорий йилда хўжалик аъзолари 27,3 гектар майдонда чигит қадаб, парваришлашди. Аграр соҳанинг таянчи ва суянчига айланган фермерлик ҳаракати ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани, менерал ўғитлар, сифатли уруғлик, ёқилғи- мойлаш материалларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича тизим ишга туширилгани, ҳамда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилганлиги муваффақият гарови бўлди. Натижада фермер хўжалиги 83,8 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёсини давлат қабул пунктларига топширдилар. Бунда теримчиларга зарур шарт-шароитларнинг яратиб берилганлиги ҳам муҳим роль ўйнади.

Шу муносабат билан туман ҳокимлиги фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда теримчиларга миннатдорчилик билдирди ва совғалар топширди.

Туманда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button