BuxoroMIB

Вояга етмаганлар манфаати – давлат ҳимоясида.

Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган йиғилишда ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келаётган оталар масаласига алоҳида тўхталиб, алимент бўйича қарздорлик ортаётганлиги ва энди, алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилиниши маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 07 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонида Бюро органларига алимент ундируви йўналишида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ҳам алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг 4 ойи давомида иш юритувдаги алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди ва алимент тўлашдан икки ойдан ортиқ муддатда бўйин товлаш ҳолатлари бўйича МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан жами 389 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар қўзғатилиб, “E-ma’muriy ish” тизими орқали МЖтКнинг 245-моддасига асосан ҳудудий жиноят ишлари бўйича судларга юборилди.

Мазкур ишлар судлар томонидан кўриб чиқилиб, натижасига кўра 199 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ, 7 нафарига жарима ҳамда 14 нафарига огоҳлантириш қўлланилди.

Қарздорлар томонидан етказилган зарар суммалари бартараф қилиниши оқибатида 71 нафар қарздорга нисбатан бўлган маъмурий ишлар судлар томонидан ҳамда 49 нафар қарздорга нисбатан бўлган маъмурий ишлар Бюронинг ҳудудий бўлимлари томонидан МЖтКнинг 271-моддаси 10-бандига асосан тугатилди.

Шунингдек,  31 та жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар рўйхатга олиниб, улар бўйича терговга қадар текширишлар ўтказилди, шундан 30 таси юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Қўзғатилган ва бошқа органдан келиб тушган жиноят ишлари юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган 26 та жиноят ишлари ЖПКнинг 38116-моддасига асосан айблов далолатномасини тасдиқлаш учун вилоят прокуратурасига юборилган бўлса, 4 та жиноят иши ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан тўхтатилди.

Суриштирув ўтказилган жиноят ишлари бўйича 19 нафар айбланувчиларга нисбатан “Муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 9 нафарига сиртдан “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.

Суриштирув давомида аниқланган зарар 149 млн. 136 минг сўмни ташкил қилиб, шундан 9 млн. 556 минг сўми ёки 6.4 фоизи суриштирув давомида ундирилди.

Мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button