Bo'limsiz

Юртдошларимизнинг паспортлари олиб берилди, иш ҳақи тўлиқ тўланиши назоратга олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига Черноречье туманида жойлашган иссиқхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари мурожаат келиб тушган. Мурожаат иссиқхонага бориб, ўрганилди.

Маълум бўлишича, юртдошларимиз иссиқхонага оғзаки келишув асосида келган ва меҳнат шартномаси тузилмагани. Шунингдек, ҳужжатлари иш берувчи томонидан олиб қўйилиб, уларнинг камида 1 ойлик иш ҳақи (40 минг рубль) ушлаб қолинган.

Ваколатхона масъуллари томонидан иш берувчи билан музокаралар ўтказилиб, фуқароларнинг паспортлари олиб берилди ва ойлик маошлари тўлиқ тўланиши назоратга олинди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button