Jinoyat

Зарафшон шаҳридаги ғишт ишлаб чиқариш цехида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.G.” МЧЖ томонидан жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан пайвандлаш йўли билан тармоққа қайта уланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 384 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button