Bo'limsiz

ЖИНОИЙ ҚИЛМИШ ОШКОР БЎЛДИ

Фуқаро С.Д. қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2021 йил 29 ноябрь куни соат 12:30 ларда таниши М.Хафизовананинг Бухоро шаҳар “Мухаммад Пайравий” кўчаси 30-уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйнинг даҳлиз қисмидаги ёғоч сандиқ ичида сақланган 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик майда оқ тошли тилла аёллар узуги, 1 дона баҳоси 200.000 сўмлик оқ тошли аёллар нуқра узуги, 1 жуфт баҳоси 2.000.000 сўмлик қошсиз аёллар тилла зираклари, 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик катта оқ тошли тилла зирагини,
1 дона баҳоси 2.000.000 сўмлик аёллар тилла бўйин занжирини, 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик тилла браслет-қўл занжирини, 1 жуфт баҳоси 2.000.000 сўмлик тош кўзли аёллар тилла сирғасини, 1 дона баҳоси
1.000.000 сўм бўлган аёллар тилла никоҳ узугини, 1 дона баҳоси
1.000.000 сўмлик аёллар тошсиз тилла узуги ва 1 дона баҳоси 500.000 сўмлик тилла кулонни яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига жами 11.700.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, С.Д. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзгага тегишли мулкни қасддан нобуд қилиш ва ўғирлик жинояти изларини яшириш мақсадида, 2021 йил 29 ноябрь куни соат 12:40 ларда М.Хафизованинг тилла тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилганидан сўнг, жабрланувчининг Бухоро шаҳар “Мухаммад Пайравий” кўчаси 30-уйининг тилла тақинчоқлар сақланган хонасига атрофдагилар учун хавфли усулда судга оид кимёвий-ёнғин техника экспертиза хулосасига кўра бензин ёнилғиси билан қасддан ўт қўйиб, ёқиб юбориб, жабрланувчига 5.191.000 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчи С.Д.га нисбатан қонун талаблари асосида қонуний жазо тайинланди.

Судланувчи С.Д. суд мажлисида ўз пушаймонлигини билдириб, фуқаро Д.Ҳафизовага етказилган моддий зарарларни қоплаб берган бўлсада, унинг оқибатини ўзининг жиноий қилмишини амалга оширишдан олдин ўйлаб кўрса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жабрланувчининг эса С.Д.га ишонганлиги, уни ўз яқини сифатида эътироф этганлиги суиистеъмол қилинди.

Жўрабек Тожиев,

Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси

Нурбек Рахимов,

Бухоро вилоят судининг бош консультанти                                             

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button