Siyosat

Журналистларга тазйиқ қилган амалдорларга жазо кучайтирилади

Оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.Давлат дастурига кўра, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2022 йил апрелгача ушбу лойиҳани муҳокамага қўйиши керак. Бунда фуқароларни қийнаётган муаммолар ҳамда ислоҳотларнинг самарадорлигини ўрганишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш тартиби жорий этилади.Шунингдек, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, шу жумладан, мансабдор шахслар томонидан цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарлик янада кучайтирилади.2021 йил ноябрда Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров Тошкентдаги Миллий матбуот марказида журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланишини айтган ва бу қонун лойиҳаси 2021 йил охиригача қабул қилиниши кутилаётганди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button