Prokuratura

Ўзбекистон қахрамони билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

Бош прокурор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков томонидан тасдиқланган режага асосан ҳарбий прокуратура органлари ходимларининг касб-маҳорати, малакасини ошириш юзасидан ҳар ҳафтада видеоконференция шаклида онлайн ўқув машғулотлари ўтказиб келмоқда.

Ўқув машғулотларида Республикамизнинг барча ҳудудларидаги ҳудудий ҳарбий прокуратура ходимлари ҳам тўлиқ иштироки таъминланмоқда.

Ўтказилаётган машғулотларда турли соҳа мутахассисларидан ташқари, мамлакатимиз маданият ва санъатининг етук намоёндаларини таклиф қилиш, улар билан маърифий-маданий учрашувлар ўтказиш яхши анъанага айланган.

Жумладан, бугун Республика Ҳарбий прокуратураси маҳкамасида ўтказилган машғулотга эл ардоғидаги хонанда, Ўзбекистон Халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” орден соҳиби, Ўзбекистон қахрамони Муножoт Йўлчиева таклиф этилди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган учрашувда Муножот Йўлчиева ҳарбий прокуратура ходимларига ўз ҳаёти, санъат йўлига кириб келиши, ўзбек мақомининг сир асрорлари ҳақида сўзлаб берди.

Шу билан бирга учрашув давомида ҳарбий прокуратура ходимларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button