Шофирконлик фуқаро Фирузжон Убайтов суд орқали ҳимояланган ҳуқуқини амалда таъминлай олмаётганини айтиб, таҳририятгамурожаат қилди. Шофиркон тумани, «Бобур» маҳалла фуқаролар йиғинининг«Талипоя» қишлоғида яшовчи фуқаро Фирузжон Убайтовнингэътирозига кўра, унинг хонадони ёнида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси фаолият юритиб келган. Мурожаатчимазкур фаолият туфайли шовқин-сурон ва нохуш ҳидлардан азиятчекаётганини билдирган. Фуқаронинг таъкидлашича, устахонанингхонадонга жуда яқин жойлашгани унинг ва оила аъзоларинингтинчлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур низо юзасиданфуқаро ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишга қарор қилган.Икки суд инстанциясида кўриб чиқилган ишИш материалларида келтирилган маълумотларга кўра, Ғиждувонтуманлараро судининг 2026 йил 31 июлдаги ҳал қилув қарорибилан жавобгарлар — якка тартибдаги тадбиркор Т, Ш А ўғли, А, Б, ва М О, зиммасига Шофиркон тумани, «Бобур» МФЙ, «Талипоя» қишлоғидаги 86-уйда автомобилларга техник хизмат кўрсатишфаолияти билан шуғулланмаслик мажбурияти юклатилган.Жавобгарлар томонидан берилган апелляция шикояти эса Бухоровилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатиапелляция инстанциясининг 2026 йил 24 сентябрдаги ажримибилан рад этилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарориўзгаришсиз қолдирилган.Демак, тақдим этилган суд ҳужжатларига мувофиқ, низо суднингикки инстанциясида кўриб чиқилган ва биринчи инстанция қарориўз кучида қолдирилган.Энди асосий савол туғилади: суд ҳужжатида белгиланганмажбурият амалда бажарилдими?Ижро варақаси бор. Аммо ижро натижаси қани?Мурожаатчи тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур иш бўйичаижро варақалари расмийлаштирилган. Бироқ суд ҳужжатидабелгиланган талабларнинг амалда бажарилиши юзасидан саволларҳануз очиқ қолмоқда.Агар суд томонидан тақиқланган фаолият давом этаётган бўлса, буҳолатга ваколатли органлар аниқлик киритиши зарур. Зеро, суд ҳужжатининг мавжудлиги билан унинг амалда ижро этилиши бирхил тушунча эмас.Мажбурий ижро бюросининг вазифаси фақат ижро ҳужжатиниқабул қилиш билан чекланмайди. Қонунчиликда белгиланганваколатлар доирасида ижро ҳаракатларини амалга ошириш, қарздорга юклатилган мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашва ижро жараёни ҳақида тегишли қарорлар қабул қилиш ҳам муҳимаҳамиятга эга.Шу боис Шофиркон туман Мажбурий ижро бюроси бўлимиқуйидаги саволларга аниқ жавоб бериши лозим:-Мазкур иш бўйича ижро ҳужжатлари қачон қабул қилинган?-Ижро иши юритуви қўзғатилганми ва бу ҳақда қандай қарор қабулқилинган?– Суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятни бажартириш учунқандай ижро ҳаракатлари амалга оширилган?-Агар ижро тўлиқ таъминланмаган бўлса, бунинг сабабларинимадан иборат?-Қарздорлар зиммасига юклатилган мажбуриятнинг амалдабажарилгани қандай тартибда текширилган?Бу саволлар шунчаки эътироз эмас. Улар суд ҳужжатларинингижроси ва фуқаронинг суд орқали ҳимояланган ҳуқуқлари амалдатаъминланган-таъминланмаганини аниқлаш учун муҳимдир.Фуқаро судга мурожаат қилди. Иш судда кўриб чиқилди. Апелляция шикояти рад этилди. Суд ҳужжатида муайян фаолиятбилан шуғулланмаслик мажбурияти белгиланди.Шундай экан, энди фуқаро яна кимга мурожаат қилиши керак? Суд орқали ҳимояланган ҳуқуқини амалда таъминлаш учун яна қанчавақт кутиши лозим?Агар суд ҳужжатида белгиланган талаблар бажарилган бўлса, буҳақда тегишли далиллар билан расмий маълумот берилиши керак. Агар ижро таъминланмаган бўлса, унинг сабаблари, амалгаоширилган чоралар ва кейинги ҳаракатлар очиқ баён этилишилозим.МИБнинг расмий муносабатисиз мазкур ҳолатга якуний ҳуқуқийбаҳо беришга шошилиш тўғри бўлмайди. Бироқ суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан жамоатчиликда пайдо бўлгансаволларга жавоб бериш ва қонунийликни таъминлаш зарурати ўзаҳамиятини йўқотмайди.«Тезкор янгиликлар» электрон нашри мазкур ҳолат юзасидан:-Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасиданШофиркон туман бўлимидаги ижро иши юритуви ҳолатиниўрганишни, амалга оширилган ҳаракатлар ва мавжуд муаммоларгава Шофиркон туман МИБ бошлиғи ва ижрочининг хатти харакатига ҳуқуқий баҳо беришни;-Суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятнинг бажарилгани ёкибажарилмаганини аниқлашни, ижро таъминланмаган бўлса, қонунчиликда белгиланган чораларни кўришни;- Ваколатлиназорат органларидан ижро жараёнида қонунбузилиш ҳолатларимавжуд ёки мавжуд эмаслигига ҳуқуқий баҳо беришни;-Фуқаро Фирузжон Убайтовнинг мурожаати юзасиданқонунчиликда белгиланган тартибда асослантирилган расмийжавоб тақдим этилишини сўрайди.Таҳририят мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси вабошқа ваколатли идораларнинг расмий муносабатини эълонқилишга тайёр.Зеро, қонун устуворлиги фақат суд қарори қабул қилинишибилан эмас,…
Davomini o'qish »