Bo'limsiz
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати яна ортмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча, 16 сентябрь куни 624 кишида коронавирус қайд этилди. Касалликни юқтириб олганларнинг жами сони 167268 нафарга етди.
🔎 Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 15 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 14 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида,17 нафари Наманган вилоятида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Сурхондарё вилоятида, 56 нафари Фарғона вилоятида, 19 нафари Хоразм вилоятида, 123 нафари Тошкент вилоятида, 216 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
✔️Кеча кун давомида ҳудудлар бўйича жами 977 киши соғайди ва касалликни енгиб ўтганлар сони 160421 нафарга етди.