BuxoroSud

ҒИРРОМНИНГ ОШИ ҲАРОМ

Муҳаббат – улуғ туйғу. Унга паст назар билан қараб бўлмайди. Орамизда шундай инсонлар борки, бу туйғуни “эрмак” деб билади. 

1991 йилда туғилган, уч фарзанднинг отаси Янгибой Олимов (исми-шарифи ўзгартирилган) Муборак Қиёмова (исм – шарифи ўзгартирилган) билан 2021 йилдан буён ғаразли ва паст ниятларини кўзлаб, ишқий муносабатда бўлиб келиб, уни ярим яланғоч ҳолатда эротик мазмунга эга бўлган видеотасвирга олиб, унга руҳий босим ўтказиб, ушбу видеотасвирни яқинлари ва танишларига тарқатиш, шарманда қилиш билан руҳий таҳдид қилиб келган.

“Сохта ишқ ўйини”га жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукми нуқта қўйди.

Судланувчи Я.Олимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 

103-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, инсон қадри улуғ, уни камситишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, Қонун ҳамиша устувордир.

ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button