Murojaat

Қарийб ярим триллион сўм маблағ сарфланган лойиҳалар тақдири билан кимдир қизиқадими⁉️

Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан юртимизда ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, бир қанча заводлар очилди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда 2 та, Сурхондарёда 3 та, Сирдарёда, водийда ҳам.

ДСП заводлар очилишига САБАБ:

– ДСП ва бошқа шунга ўхшаш маҳсулотлар сотиб олиш учун сарфланадиган 100 млн.лаб долларнинг четга чиқиб кетишини олдини олиш;

– ДСП ишлаб чиқариш учун зарур бўлган қамиш, ғўзапоя ва шу каби маҳсулотларнинг юртимизда табиий мавжудлиги;

– ДСПнинг 50%ини ташкил этувчи клейнинг ўзимизда ишлаб чиқарилаётгани.

ОҚИЛОНА ҚАРОР…

Ш.Мирзиёевнинг ушбу қарорини бемалол ОҚИЛОНА ҚАРОР деб атаса бўлади. Чунки, 100% миллий, маҳаллий маҳсулот яратиб, 10.000(ўн минг)лаб ишчи ўрни яратиш ва бу орқали минглаб оилалар даромад манбаига эга бўлишлари лозим эди.

Биздаги маълумотларга кўра, қарор асосида 7-8 та завод ишга тушган. Бунинг учун тахминан 250 млрд сўм банк кредити, бундан кам бўлмаган миқдорда тадбиркорларнинг шахсий маблағлари сарфланди.

ОРЗУ…

– 100 млн.лаб валютанинг четга чиқишига чек қўйиш;

– 10.000 лаб ишчи ўрни яратиш;

– 100 млрд.лаб  солиқ базаси шаклланиши;

– 10 млн.лаб валютага экспорт йўлга қўйиш

ҲАҚИҚАТДА НИМА БЎЛДИ?

1) ДСП заводлар очилиши билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва ДСП таннархининг 50%ини ташкил қилувчи клей хом-ашёларининг нархи “Ўзкимёсаноат” томонидан асоссиз равишда бирданига бир неча баробар ошириб юборилди.

2) Маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқарувчиларни чет эл ишлаб чиқарувчиларидан ҳимоя қилиш ўрнига, 21.06.2021 йилдаги ПҚ-5155-сонли қарор билан импорт божи бекор қилинди.

НАТИЖАДА,

– клейнинг чет элдаги ишлаб чиқарувчиларга нисбатан 3-4 баробар қимматлиги эвазига маҳаллий ДСП таннархи ошиб кетди;

– заводлар 2-3 смена ишлаш ўрнига, бир нечтаси 1 смена ишлаб, ишлаб чиқариш қуввати 20-30% га тушиб қолди;

– бир нечта завод ёпилиш ҳолатига келиб қолиб, тадбиркорлар банкрот ёқасига келиб қолди.

ХУЛОСА:

– Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўгайми?

– Нима учун маъсул раҳбарлар Россия, Туркманистон, Эрон, каби чет давлатлар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб қувватлайди-ю, ўзимизникиларни жар ёқасига оборяпти?

Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкин-ки, анчадан буён юртимиздаги ДСП заводлар муаммоси ёритиб келаётганимиздан кўпчиликнинг, шу жумладан ушбу масалага алоқадор республика миқёсидаги маъсулларнинг ҳам хабари бор.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1559533897834599&id=100013340103503

Ўрганиш жараёнида заводларнинг асосий муаммоларидан бири – бу ДСП тайёрлаш учун ишлатиладиган ва ўзимизда ишлаб чиқариладиган «Формалин-37%» ва «Карбамид-А» саноат маҳсулотларининг нархи дунёдаги энг қиммат нарх эканлиги аниқланди

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1520782875043035&id=100013340103503

Биз баъзи бир йирик ишлаб чиқарувчи давлатлардаги нархлар билан ҳам қизиқиб кўрдик. 

Аниқ бўлишича, Формалин-37 нархи Эронда 150 АҚШ доллар, Россияда эса 146 доллар экан.

Бизда эса нарх 2 908 380 сўм, яъни 260 ҚШ доллари экан. Яъни, қарийб 55%га қиммат.

Савол туғилади: ГОСТ бир хил, ишлаб чиқариш учун бир хил маҳсулот кетса, нима учун бизда қиммат?

Агар Антимонополия ташкилоти ҳалиям бор бўлса, ҳаққоний ва холис ўрганиш ўтказиши ва ҳолат бўйича оммага батафсил маълумот бериши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳолатга алоқадор барча мутасаддилардан ушбу ҳолатлар ҳақида давлат раҳбарига маълумот беришларини сўраб қоламиз

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button