BuxoroMIB

Қарздор кредит қарзини тўлашга мажбур бўлди

Пул зарур бўлганда энг қулай йўл, банкдан кредит олиш бўлса керак. Бироқ, банклар ҳам маълум шартлар асосида кредит ажратади.

Банк билан тузилган шартномада кредит фоизи, тўлов миқдори ва муддати аниқ белгиланиб, тўлов жадвали мижозга берилади. 

Кредит тўловлари белгиланган муддатда тўланиши лозим, акс ҳолда шартнома шартлари бузилган деб топилади ва банк кредитни муддатидан олдин тўлиқ ундириб олиш учун судга даъво аризаси киритиши мумкин. 

Бундай ҳолда кредит олувчи қарзини тўлаши ёкигаровга қўйилган мол-мулкидан айрилиши мумкин.Кредитни қайтаришдаги масъулиятсизлик қўшимча харажат, ташвиш ва муаммолар олиб келиши мумкин.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Ромитантуманлараро судининг 09.03.2023 йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор фуқародан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ, “КАПИТАЛ 24” ЧБФ “Бухоро” Смартбанк Бухоро филиали фойдасига 50.455.218 сўм кредит қарздорлиги, 30.000 почта харажати ҳамда давлат фойдасига 2.018.209 сўм давлат божи ундириш,ундирувни гаровга қўйилган қарздорга тегишли, 2020йилда ишлаб чиқарилган “COBALT” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жондор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор шахсга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун қонунчиликка мувофиқ ихтиёрий муддат берилган. 

Қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмагандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “COBALT” русумли автомашина тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Кредит қарзи 10 кунлик муддатда қайтарилмаса, қарздорликни қоплаш мақсадида автомашинакимошди савдоси орқали савдога чиқарилиши ҳақидақарздор огоҳлантирилган.

Автомашинасидан айрилиб қолишини тушуниб етган қарздор, кредит қарзи, почта харажати ва давлат божи тўловларини тўлаб, автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиқишга мажбур бўлди.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом этмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button