Оила муқаддас даргоҳ. Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишида эр-хотиннинг ўзаро бир-бирини қўллаган ҳолда муносабатда бўлиши муҳим роль ўйнайди. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.
Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент ижро ҳужжатлари бўйича оилаларни яраштириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Қоракўл туман бўлимининг иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 09.03.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Г.Гуллиевадан ундирувчи А.Қўзиев фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
2022 йил 01 май ҳолатида Г.Гуллиеванинг алимент қарздорлиги 20 млн. 227 минг сўмни ташкил қилади.
Қарздор Г.Гуллиева алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судига юборилди.
Суд мажлисида жараёнида алимент пуллари ундирувчи А.Қўзиевнинг тилхатига асосан тўлиқ ундирилиб, тарафларнинг ўзаро келишувига асосан ижро ҳужжати иш юритувидан тамомланди.
Асосийси яна бир оила қайта тикланди.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси