Bo'limsiz

Қашқадарё вилоятида ер майдонини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши туманида яшовчи фуқаро Х.Э. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга 40 млн сўм эвазига Қарши туман ҳокимлиги захирасидан 12 сотих ер майдонини ҳужжатлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button