Суд ҳужжатига асосан вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун қарздор шахслардан алимент ундириш белгиланган бўлсада, айрим қарздор шахслар фарзандига алимент тўлаш ўрнига Бюро органларидан яширинишга ҳаракат қилмоқдалар.
Бундай ҳолатларда давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздор шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинади.
Қидирув ҳаракатлари Мажбурий ижро бюроси органлари қидирув ходимлари томонидан амалга оширилади. Қидирувдаги қарздор шахсни қаердалигини аниқлаш, топиш ва жавобгарлик масаласини ҳал қилиш қидирув ходимлари ҳаракатларига боғлиқ.
Жорий йилнинг январь ойи ҳолатида 317 нафар қарздор жисмоний шахсларга нисбатан қидирув тадбирлари олиб борилган.
Қидирув ҳаракатлари дастлаб ижро ҳужжатини ижро этиш жойида, қарздорнинг маълум бўлган охирги яшаш жойида ёки унинг мол-мулки турган жойида ёхуд ундирувчининг яшаш жойида олиб борилади ва кейинчалик қидирув ҳудуди кенгайтирилади.
Қидирувги қарздор шахслар республикамизнинг турли ҳудудларида ушланганлиги боис уларнинг жавобгарлик масаласи судларда онлайн тартибда кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилган.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 27.08.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан фарзанди моддий таъминоти учун қарздор З.Рахматовдан алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент тўлови тўламасдан Бюро органларидан яширинганлиги сабабли унга нисбатан 10.06.2022 йилда қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижаси қидирувдаги қарздор З.Раҳматов жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳридан ушланиб, шу куннинг ўзида Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди биносида унганисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлариЖиноят ишлари бўйича Олот туман суди томонидан видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Мазкур суд қарори билан қарздор З.Рахматовга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, суд залида дарҳол қамоққа олинган важазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилган.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси