Murojaat

ҚОНУН, ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ВА ФАРМОНИГА ҚАРШИ ЧИҚГАН СОЛИҚ ВА ПРОКУРАТУРА. АЙБСИЗ АЙБЛАНГАН ТАДБИРКОР

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ АМИРОБОД ОФЙДА ЯШОВЧИ РУЗИМЕТОВ ШАВИДДИН ТОМОНИДАН

МУРОЖААТ

ХОЗИРГИ КУНДА УШБУ ЖИНОЯТ ИШИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ ЖИБ АППЕЛЯЦИЯ СУДЛОВ ХАЙАТИ КЎРИБ ЧИҚМОҚДА.

Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги хукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилдим ва шу модда билан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилдим.
Суднинг ушбу хукмини асосли, адолатли ва конуний деб хисобламайман.
Иш холатлари куйидагича:
Департаментнинг Элликкалъа туман булими томонидан менга нисбатан жиноят ишини тахмин ва фаразлар асосида қўзғатилиб ҳамда Элликкалъа туман прокуратураси томонидан менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилинган.
Элликқалъа туман прокуратураси томонидан менга айблов эълон қилишда ҳамда айблов хулосасини тузишда гўёки мен “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига 2020 йилнинг 01 январидан 31 декабрь кунига қадар 721.051.300 сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликда айбланмоқдаман.
Ваҳоланки,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли Қарорининг 9-бандида наслдор чорвачилик субъектлари асосий фаолият тури бўйича барча солиқлар ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинганлиги ва Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фамонининг 1-иловаси 11-бандидаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли Қарорининг 9-бандига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йилнинг 01 октябрь кунидан бошлаб кучга кириши белгиланган бўлсада, дастлабки тергов органи томонидан жиноят қонун нормаси ва жиноят процессуал қонун нормасини қўпол равишда бузиб, жиноят ишини бир томонлама ва холисона тергов ҳаракатларини ўтказмасдан, тадбиркор сифатида менга нисбатан қонунга зид равишда солиқ тўловларини ҳисоблаб чиқарилган.
Шунингдек, мен раҳбарлик қилиб келган деҳқон хўжалигига муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шахсан ўзлари томонидан тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар берилганлигини била қасддан инобатга олмаганлигининг ўзи эса одилона ва оқилона олиб бораётган Президент сиёсатига қарши чиқиш деб биламан.
Дастлабки терговда жиноят иши бўйича “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига ўтказилган ҳужжатли текшириш холисона ва ҳар томонлама олиб борилмаганлиги суд тергови жараёнида тўлиқ исботланди.
Биринчидан –Элликқалъа туман давлат солиқ инспекцияси томонидан “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига ўтказилган камерал солиқ текширувида Элликқалъа туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқ назорати” бўлими бошлиғи Ш.Раджапов ва бошқалар иштирок этганлиги ва жиноят иши бўйича “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига ўтказилган ҳужжатли текширишда тағин янада такроран равишда Элликқалъа туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқ назорати” бўлими бошлиғи Ш.Раджапов томонидан текшириш ўтказганлиги билан амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 22-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганлигини яққол кўриниб туриб, суд терговида жараёнида ўз исботини топди.
Иккинчидан – “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига ўтказилган камерал солиқ текшируви натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Элликқалъа туман бўлими инспектори А.У.Султанов томонидан“Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан терговга қадар текшириш ўтказиб ва Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими инспектори А.У.Султановнинг 2021 йил 29 апрелдаги жиноятга оид маълумотларни аниқланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Элликқалъа туман бўлими бошлиғи А.Ж.Мардиев номига ёзган билдирги бўла туриб, жиноят иши бўйича “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига ўтказилган ҳужжатли текширишда тағин янада такроран равишда Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими инспектори А.У.Султанов томонидан текшириш ўтказганлиги билан амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 22-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганлигини яққол кўриниб туриб, суд терговида жараёнида ўз исботини топди.
Ушбу ҳолатда жиноят иши ҳужжатли тафтиш фақат бир томонлама ўтказилиб ва деҳқон хўжалигига холисона текшириш ўтказилмаганлиги суд терговида тўлиқ исботланди.
Шунингдек, жиноят иши бўйича “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига ўтказилган ҳужжатли текширишда иштирок этган Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими инспектори А.У.Султановнинг тадбиркорлик субъектларини текшириши учун махсус гувоҳномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслиги дастлабки терговда ҳамда суд терговида умуман очиланмади, бунинг исботи сифатида “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига қарашли бўлган текширишларни рўйхатга олиш китобига Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими инспектори А.У.Султановнинг номига била қасддан киритилмади ва имзоланмади. Ушбу ҳолат ҳам қонунбузилиш ҳолати сифатида тўлиқ исботланади.
Суд терговида гувоҳ сифатида сўралган жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтишни ўтказганЭлликқалъа туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқ назорати” бўлими бошлиғиШ.Раджапов томонидан ҳимоячим-адвокат Ахмедов Ҳусниддин томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли Қарорининг 9-банди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фамони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5755-сонли Фамони талаблари бўйича берилган барча саволларга умуман жавоб бера олмаганлигининг ўзи ҳамда жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтишдан олдин ҳам деҳқон хўжалигига нисбатан ўтказилган камерал солиқ текширувида иштирок этганлигини тан олганлиги билан ҳужжатли тафтиш бўйича “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига 721.051.300 сўмлик қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланиши жиноят қонун нормаси, жиноят процессуал қонун нормаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фамони талабларига зид равишда ҳисобланганлиги суд тергови жараёни исботланди.
“Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигида жиноят иши бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтиш юзасидан тайёрланган текшириш далолатномасининг ҳаққонийлигига шубъҳа мавжудлиги яққол кўриниб турганлиги сабабли, суд жараёнида ҳимоячим-адвокат Ахмедов Ҳусниддин Зарипович томониданжиноят иши бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтиш юзасидан тайёрланган текшириш далолатномасида “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига нисбатан 721.051.300 сўм ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг илмий асосланган ёки илмий асосланмаганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 53-моддаси ва 172-моддаси талаблари асосида судга оид бухгалтерия экспертизасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги ҳузуридаги “Х.Сулаймонова” номидаги Республика суд экспертиза маркази орқали экспертиза тайинланиши тўғрисида илтимоснома киритилди ва суд томонидан ҳимоячим-адвокат Ахмедов Ҳусниддин Зариповичнинг илтимосномаси қаноатлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги ҳузуридаги “Х.Сулаймонова” номидаги Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 21 сентябрдаги экспертиза хулосасида жиноят иши бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтиш юзасидан тайёрланган 2021 йил 14 июндаги текшириш далолатномасида “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига нисбатан 721.051.300 сўм ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг илмий асосланмаганлиги тўғрисида эксперт хулосаси судга тақдим этилган ва мен эксперт хулосаси билан танишиб чиқдим.
Ваҳоланки, жиноят иши бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтиш юзасидан тайёрланган текшириш далолатномасида “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига нисбатан 721.051.300 сўм ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг илмий асосланмаганлигини ҳам эксперт томонидан судда тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 3-моддасида агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 22-моддасида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят процессуал кодексининг 23-моддасидаайбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Энг асосийси шундаки Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 23-моддасида назарда тутилган бирор-бир қонун нормаси суд тергови жараёнида жиноят иши ҳужжатларида умуман аниқланмади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ “СУДЛАР ТОМОНИДАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ БИРИНЧИ БОСҚИЧ СУДИДА МУҲОКАМА ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА”ги 12-сонли ҚАРОРИнинг 10-бандида экспертнинг хулосаси қонунга асосан далил турларидан бири ҳисобланади ва ўтказилган текширишлар асосида берилади. Эксперт олдига мутахассиснинг ҳуқуқ доирасига кирувчи саволларни қўйиш мумкин, мутахассис олдига экспертнинг ҳуқуқ доирасига тааллуқли саволларни қўйишга йўл қўйилмайди. Унинг фикрини экспертнинг хулосасига тенглаштириб бўлмайди.
Шу сабабли, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ “СУДЛАР ТОМОНИДАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ БИРИНЧИ БОСҚИЧ СУДИДА МУҲОКАМА ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА”ги 12-сонли ҚАРОРИнинг 10-бандига асосан жиноят иши бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтиш юзасидан тайёрланган 2021 йил 14 июндаги текшириш далолатномасида “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига нисбатан 721.051.300 сўм ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг мақбул далил деб эътироф этиб бўлмайди.
Ваҳоланки, мазкур жиноят иши бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ва менинг ҳаракатимда жиноят таркиби бўлмаганлиги ҳолати ўтказилган суд терговида тўлиқ тасдиқланди.
Суд терговида жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтиш ўтказиб 2021 йил 14 июнда текшириш далолатномасинитузган Элликқалъа туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқ назорати” бўлими бошлиғи Ш.Раджаповтомонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармони талаблари асосида“Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига нисбатан 721.051.300 сўм қўшилган қиймат солиғини ҳисобланган тўғрисида кўрсатма берсада, ваҳоланки,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонининг 11-бандида назарда тутилган “2019 йил 1 олктябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланганлиги ва Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонининг иловасида Ўзбекистон Президентнинг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли Қарори умуман назарда тутилмасдан ва қайд этилмаганлиги билан жиноят ишида текширишда “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига нисбатан 721.051.300 сўм қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланганлиги Президентнинг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли Қарори ва 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони талабларига зид ҳаракат қилинганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари амал қилади.
Мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган ҳужжатли тафтиш юзасидан 2021 йил 14 июнда тузилган текшириш далолатномасида қайд этилган “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигига нисбатан 721.051.300 сўм қўшилган қиймат солиғини ҳисобланганлиги Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талабларига зид равишда тузилганлиги суд тергови жараёнида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги ҳузуридаги “Х.Сулаймонова” номидаги Республика суд экспертиза маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 21 сентябрдаги экспертиза хулосаси билан тўлиқ исботланади.
Суд терговида менинг зиммамга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан куйилган айбловлар уз исботини топмаган булсада, гуёки мен рахбарлик килган дехкон хужалигига нисбатан 2020 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун 628.860.000 сумлик товар оборот (реализация) учун 82.000.000 сум кушилган киймат солиги туловини хисоблаб, мени Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топди.
Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Солик кодексининг 237-моддасида 1.000.000.000 (бир миллиард) сумдан ортик товар оборот (реализация) учун кушилган киймат солиги туловчиси хисобланиши белгиланган булсада, “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигининг 2020 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун 628.860.000 сумлик товар оборот (реализация) учун суд томонидан асоссиз равишда 82.000.000 сум кушилган киймат солиги туловини хисоблаши билан мени асоссиз ва конунсиз равишда жиноий жавобгарликка тортди.
Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги хукмини ўзгартириш бўйича Элликқалъа туман прокурори томонидан протест киритилган.
Элликқалъа туман прокурорининг бундай ҳаракатларини тадбиркор сифатида мени синдириш бўляпти.
Мен ҳам жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги хукмини бекор қилиб, менга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилиши бўйича апелляция шикояти бердим.
Ҳозирги кунда шикоятим Коракалпогистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов хайъатида кўриб чиқилмоқда.
Апелляция инстанциясининг суд терговида гувох сифатида сўроқ қилинган жиноят иши бўйича мутахассис сифатида текшриш ўтказган Элликқалъа туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Шухрат Раджапов ўз кўрсатмасида дастлаб деҳқон хўжалигимизда ўтказилган камерал текширувининг натижалари бўйича ўтказилган комиссияда тўлиқ иштирок этганлигини ва такроран яна қонунга зид равишда Давлат солиқ бошқармасининг буйруғига асосан жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтишда иштирок этганлигини тасдиқлади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 18 ноябрда тасдиқланган солиштирма далолатномасида “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигининг 2020 йилда 300.201.860 сўмлик солиқ тўловларини амалга оширганлигини ва 2021 йилда эса 8.139.400 сўмлик солиқ тўловларини амалга оширганлигини тўлиқ тасдиқлаб берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 18 ноябрда тасдиқланган солиштирма далолатномаси билан жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги хукмида назарда тутилган “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалигининг 86.0000.000 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи йўқлиги билан тўлиқ исботланади.
Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” ги Қонунининг 13-моддасида деҳқон хўжалиги ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалиги томонидан ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромадларга солиқ солинмайди.
Энг асосийси шундаки, “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалиги раҳбари сифатида менга нисбатан 2021 йил 29 апрелда жиноят иши қўзғатилишидан олдин 2021 йил 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги қабул қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” ги Қонунининг қабул қилинганлигига имзо чекканлар ва ушбу қонун 2021 йил 1 аперлдан бошлаб кучга кирган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 4-моддасида солиқ солиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Шу сабабли, “Рузимбетов Исмоил” деҳқон хўжалиги раҳбари сифатида менга нисбатан 2021 йил 29 апрелда жиноят иши қўзғатилишидан олдин янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” ги Қонунининг 13-моддаси амалда бўлганлиги сабабли деҳқон хўжалигига нисбатан солиқ тўловлари умуман ҳисобланмаслиги лозим.
Мен тадбиркор сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан ҳамда Олий суд раиси Козимжон Камиловдан шуни илтимос қиламанки, Коракалпогистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов хайъати томонидан Элликқалъа туман прокурорининг протестини рад қилинишини, жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг 2021 йил 4 октябрдаги хукмини бекор килиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан жиноят ишини ҳаракатдан тугатиб ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 464-моддаси 1-қисми 1 ва 2-бандларига асосан менга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришида ёрдам беришингизни илтимос қилиб сурайман.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button