Бухоро вилоят судининг апелляция инстанцияси фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
Даъвогар Ахмедов Ҳусниддин Зарипович томонидан
Манзил: Бухоро вилояти, Вобкент тумани А.Қодирий кўчаси 44-уй.
Ш И К О Я Т
(ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 июндаги ажримини ажримини бекор қилиб, ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилишингизни ва фуқаролик ишини янгитдан кўриш тўғрисида)
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 июнь кунидаги ажрими билан ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиш ва фуқаролик ишини янгитдан кўриш тўғрисидаги аризамни қаноатлантиришдан рад қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 373-моддасида ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суд ҳужжатининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳақидаги шикоят (ариза) билан қонунда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
Фуқаролик процессуал кодексининг 396-моддасида суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт.
ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 июндаги ажримини асосли, адолатли ва қонуний деб ҳисобламайман.
Суднинг 10.06.2022 йилдаги ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни рад қилиш тўғрисидаги ажримнинг асослантирувчи қисмида гўёки “Гарчанд, даъвогар Ҳ.Ахмедов Бухоро вилояти бўйича қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 2022 йил 14 март кунидаги хатини асос қилиб, ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўришни талаб қилаётган бўлсада, мазкур савдо бино лоҳи смета ҳужжатларига мос қурилмаганлиги, чунки вилоят ҳокими сайёр штабининг йиғилишида бинонинг фасад қисмига ўзгартиришлар киритиш борасида топшириқлар берганликлари боис қўшимча лойиҳа ечимлари ишлаб чиқарилганлиги, вилоят архитектура шаҳарсозлик кенгаши билан келишилганлиги, бундан ташқари, 2018 йилда қўшимча лойиҳаси тузилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 майдаги ажримига кўра шикоятда шартномада объектнинг қурилиш қиймати лойиҳа смета ҳужжатлари асосида белгиланиши кўрсатилганлиги, эксперт олдига бундай савол қўйилмаганлиги ҳақидаги важи ишлар ҳажми буюртмачи томонидан ўзгартирилганлиги (141,68) билан инкор этилиши кўрсатилганлигини инобатга олиб, ушбу ҳолат қонуний кучида бўлган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилишни тақозо этмайди” деб кўрсатилган.
Ваҳоланки, мазкур низоли савдо дўконининг лойиҳа смета ҳужжатлари асосида 2018 йил октябрь ойида фойдаланишга қабул қилинганлиги, ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида қайд этилган объект лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилмаганлиги ва мос келмаслиги тўғрисидаги важининг тасдиқловчи ҳужжатнинг (далил) фуқаролик иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги ва унинг исботи сифатида Бухоро вилояти бўйича қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 2022 йил 14 март кунидаги хати билан тасдиқланганлиги билан суднинг ушбу ажримини асосли, адолатли ва қонуний қабул қилинмаган деб ҳисоблайман.
Иш ҳолатлари қуйидагича:
Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида (Илгари Бухороёғ заводининг ҳудудида) янги қурилаётган уч қаватли турар-жойнинг биринчи қаватидаги 135 кв.м. савдо дўконини сотиш олиш учун отам Ахмедов Зариф ва “Лойиҳасув қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2015 йил 19 мартда шартнома тузилган ва савдо дўконнинг нархи лойиха-смета ҳужжатлари асосида белгиланиши кўрсатилган бўлсада, сотилиши кўзда тутилган бинонинг нархи кўрсатилмаганлиги учун тарафлар ўртасида бир неча йиллар давомида низо бўлганлиги сабабли даъвогар З.Ахмедовнинг савдо дўконнинг нархини белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси ФИБ Ромитан туманлараро суди томонидан кўриб чиқилди.
Суд томонидан фуқаролик ишини кўриб чиқиши жараёнида даъвогар (отам) Ахмедов Зариф 2020 йил 11 май куни ва турмуш ўртоғи (онам) Мухтарова Фазолат 2020 йил 18 июль куни вафот этдилар.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг уч нафар фарзандлари Мухторов (ҳозирги фамилияси Ахмедов) Дилшод, Ахмедов Ҳусниддин ва Ахмедов Меҳриддинлар процессуал ҳуқуқий ворис деб топилди.
Савдо дўконинг нархини белгилаш учун суднинг ташаббуси билан судга оид қурилиш экспертизаси тайинланиб ва ижро қилиш учун “Х.Сулаймонова” номидаги РСЭМнинг Бухоро вилоят бўлимига юборилган.
“Х.Сулаймонова” номидаги РСЭМнинг Бухоро вилоят суд экспертининг хулосаси билан савдо дўконнинг нархини бозор нархидаги баҳоси 728.334.463 сўмга баҳоланди.
Мазкур фуқаролик иши кўриб чиқилишидан олдин Бухоро вилоят ИИБ ТБ катта терговчиси О.Бозоров томонидан жавобгар – “Лойиҳасув қурилиш” МЧЖ раҳбари Ҳ.Хаитовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва (эски таҳрирдаги) 168-моддаси 3-қисми “а” банди айблов эълон қилинганлиги ва унинг жиноий шериги бўлган Х.Сувоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (эски таҳрирдаги) 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган.
Мазкур жиноят иши бўйича бизга ноъмалум сабабларга кўра 31.12.2018 йилда жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.
Терговчининг қароридан норози бўлиб, марҳум ота-онам 2019 йил март ойида собиқ Бош прокурор О.Муродовнинг қабулида бўлиб ва шу куннинг ўзида терговчининг қарори бекор қилиниб ва тергов ҳаракатларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти терговчисига топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терговчиси жиноят иши бўйича савдо дўконнинг нархини белгилаш учун 2019 йил апрель ойида тайинлаган қурилиш экспертизасида эксперт Ж.Н.Шариповнинг эксперт хулосасида савдо дўконнинг бозор нархидаги баҳоси 273.776.097 сўм эканлигини тасдиқлаб берган.
Тағин бизга номаълум сабабларга кўра жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-2 банларига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Бухоро вилояти бўйича қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 2022 йил 14 март кунидаги жавоб хатида “Лойиҳасувқурилиш” МЧЖ томонидан Бухоро шаҳар “А.Ғиждувоний” кўчаси ва “Ибн Сино” кўчалари кесишмаси ҳудудида жойлашган “Дилкушои Берун” қурилиш мавзесида 3-тип 7-ўрта қаватдаги турар-жой объекти ва ушбу объектнинг биринчи қаватида жойлашган 2 та савдо дўконлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилганлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мос келганлиги тўғрисида маълум қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида қайд этилган объект лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилмаганлиги ва мос келмаслиги тўғрисидаги важи билан умуман келишиб бўлмаслиги учун фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорини, Навоий вилоят суди апелляция инстанциясининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 23 февралдаги ажримини ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанцияси фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 майдаги ажримларини бекор қилиб ва ишни янгитдан биринчи босқич судида кўриш учун ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш учун Олий суд раиси ўринбосари томонидан протест киритиши тўғрисида 2022 йил 11 ва 14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий судига ариза берилиб ҳамда Олий суд раиси ўринбосари Х.С.Турахўжаевнинг шахсий қабулларига кириб мурожаат қилганман.
2022 йил 5 май куни Вобкент туман почта алоқа тармоғи орқали менинг номимга келган хатга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.С.Турахўжаевнинг имзоси билан 2022 йил 25 апрелдаги № 12-754-21-сонли хатга кўра ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорини, Навоий вилоят суди апелляция инстанциясининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 23 февралдаги ажримини ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанцияси фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 майдаги ажримларини бекор қилиб ва ишни янгитдан биринчи босқич судида кўриш учун ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш учун Олий суд раиси ўринбосари томонидан протест киритиши тўғрисида 2022 йил 11 ва 14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилган аризам ўрганилиб чиқилганлигини ва вилояти бўйича қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси жавоб берганлиги ҳғақидаги важлар бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилган судгаЎзбекистон Республикаси ФПКнинг 437-моддаси тартибида суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигим тўғрисида тушунтирилган.
Бухоро вилояти бўйича қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 2022 йил 14 март кунидаги жавоб хатида “Лойиҳасувқурилиш” МЧЖ томонидан Бухоро шаҳар “А.Ғиждувоний” кўчаси ва “Ибн Сино” кўчалари кесишмаси ҳудудида жойлашган “Дилкушои Берун” қурилиш мавзесида 3-тип 7-ўрта қаватдаги турар-жой объекти ва ушбу объектнинг биринчи қаватида жойлашган 2 та савдо дўконлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилганлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мос келганлиги тўғрисидаги жавоб хати билан ишни янги очилган ҳолат бўйича кўриш учун ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 437-моддасида қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин. Ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, агар улар ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлса асос бўлиши белгиланган.
Аммо аризамни кўриб чиққан ФИБ Ромитан туманлараро суди ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиш ва фуқаролик ишини янгитдан кўриш тўғрисидаги аризамни асоссиз, адолатсиз ва қонунсиз равишда рад қилди.
Суд ажрим чиқаришда мазкур қонун нормасига зид равишда ажрим қабул қилиб, Суд ажримининг асослантирувчи қисмида гўёки “Холбуки, жавобгар Х.Ахмедовнинг даъвога нисбатан эътирозлари ва суд қарорига нисбатан келтирган шикоятлари суд инстанцияларида ўз исботини топмагач, судга ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун ҳал қилув қарори мазмунига таъсир қилмайдиган асоссиз важлар билан ушбу ариза орқали мурожаат қилган кўринади. Жавобгар Ҳ.Ахедовнинг суд қароридан норози эканлиги ва келтирган важлари ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга асос бўлмайди” деб кўрсатилган.
Ваҳоланки, юқорида қайд этилган суд ажримининг асослантирувчи қисмининг асоссиз, адолатсиз ва қонунсиз кўрсатилганлиги билан судда раислик қилувчи У.С.Аллаевнинг иш бўйича аризачи бўлган ва касби адвокат бўлган Ҳ.З.Ахмедовга нисбатан шахсий адовати борлиги яққол кўринмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 15-моддасида суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.
Шунингдек, дастлабки лойиҳа ҳужжатларида ва ҳаттоки объектни фойдаланишга қабул қилинган вақтда ҳам низоли савдо дўкони 141,68 кв.метрни ташкил этганлиги билан янги очилган ҳолат бўйича кўриш учун берилган аризамни судда раислик қилувчи У.Аллаев томонидан фуқаролик ишини холисона кўриб чиқмасдан асоссиз, адолатсиз ва қонунсиз ажрим чиқарди.
Шу сабабли, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 июндаги ажримини асосли, адолатли ва қонуний деб ҳисобламайман.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3991-моддасида суд ҳужжатини апелляция тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори фақат расмий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
Фуқаролик процессуал кодексининг 3992-моддасида қуйидаги ҳолларда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланилган деб ҳисобланади, агар: суд қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонун ҳужжатини қўлламаган бўлса, суд қўлланилмаслиги лозим бўлган қонун ёки бошқа қонун ҳужжатини қўллаган бўлса, суд қонун ёки бошқа қонун ҳужжатини нотўғри талқин қилган бўлса.
Фуқаролик процессуал кодексининг 3993-моддасида процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарорининг, ажримнинг ёки қарорнинг бекор қилинишига асос бўлади.
Агар:
1) иш суд томонидан ғайриқонуний таркибда ёки тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўрилган бўлса;
2) иш суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган шахслардан бирор-бири йўқлигида кўрилган бўлса;
3) иш кўрилаётганида иш юритилаётган тилга доир қоидалар бузилган бўлса;
4) суд ишида иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилган бўлса;
5) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор чиқаришда суд маслаҳатининг сир сақланишига доир қоидалар бузилган бўлса;
6) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор судья томонидан имзоланмаган ёки ишни кўрган ва ҳал қилган судьялардан (судьядан) бошқа судьялар (судья) томонидан имзоланган бўлса;
7) ишда суд мажлиси баённомаси мавжуд бўлмаса ёки у имзоланмаган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор бекор қилиниши мумкин.
Бинобарин, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди юқорида қайд этилган процессуал қонун меъёрларини қўлламасдан, ишни янги очилган бўйича кўриш тўғрисидаги қонун меъёрларини эса нотўғри талқин қилиб аризамни асоссиз равишда рад қилгани ва адолатсиз чиқарилган суд ажримини албатта бекор қилиниши лозим деб ҳисоблайман.
Фуқаролик процессуал қонун нормасида суднинг қабул қилган ҳар қандай қарор ва ажрими асосли, адолатли ва қонуний чиқарилиши белгиланган.
Ваҳоланки, юқоридаги суд ажрими асосли, адолатли ва қонуний қабул қилинмади.
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 июндаги ажрими Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 15, 373 ва 437-моддаси талабларига зид равишда асоссиз, адолатсиз ва қонунсиз чиқарилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 июндаги аризачи (даъвогар) Ахмедов Ҳусниддин Зариповичнинг фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги даъвогарлар Ахмедов Ҳусниддин, Ахмедов Меҳриддин, Мухторов Дилшодларнинг жавобгар “Лойиҳасувқурилиш” МЧЖга нисбатан қурилган объектнинг баҳосини белгилаш тўғрисидаги фуқаролик иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришдан рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, янги очилган ҳолат бўйича кўриш учун ФИБ Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни ва фуқаролик ишини янгитдан кўришингизни сўрайман.
Аризачи Ҳ.З.Ахмедов