Murojaat

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИДАГИ АДОЛАТСИЗЛИКЛАР, СОХТА ХУЖЖАТ САБАБЛИ ЎҒЛИМ ҚАМОҚДА

Караколпокистон Республикаси Тўрткўл тумани “Шўрахон” ОФЙда яшовчи Хайитова Элинора Рахмоновна томонидан

Мурожаат

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш тергов бўлими тергов ҳаракатларидан ҳамда терговчи Жасур Реймовдан норозимиз.

“XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг ЧЭКИ “SAVDOGAR” АТБ Тўрткўл филиалидан олган 2.000.000.000 (икки миллиард) сўм миқдорида олган кредит маблағини ўзлаштирганликда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда қасддан бўйин товлаганликда ҳамда савдо қоидаларини бузганликда корхона раҳбари Тожимбоев Самойиддин Хамза ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан жиноят ишини Департаментининг Тўрткўл туман бўлими бошлиғи Ў.Давлетов томонидан жиноят ишини қўзғатиб ва дастлабки теров ҳаракатларини олиб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш тергов бўлими топширилган.Теров бўлими катта терговчиси Реймов Жасур жиноят ишини тергов қилишда дастлаб корхона раҳбари сифатида ўғлим Самойиддинни қамоққа олди.Шундан сўнг, тергов ҳаракатлари ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилишига умид қилиб келаётганлигимиз пучга чиқди, яъни терговчи Ж.Реймов тергов ҳаракатларини бир томонлама ва нохолисона олиб боряпти.Коррупцияга қарши кураш тергов бўлими катта терговчиси Жасур Реймов Элликқалъа туманининг “Амиробод” овул фуқаролар йиғинида туғилиб ўсган ва унинг ота-онаси ушбу манзилда яшайди ва унинг яқин қариндошлари эса Тўрткўл туманида яшайди.“Амиробод” ОФЙ Тўрткўл тумани билан чегарадош бўлиб, яъни катта терговчи Ж.Реймов билан “Намунали Асадбек” фермер хўжалигининг норасмий раҳбари Айитов Шухрат Джуманиязович ўрталарида қандайдир яқинлик борлиги кўринмоқда.Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими катта терговчиси Жасур Реймовнинг нафақат Элликқалъа туманида балки, Тўрткўл туманида ҳам унинг каттагина обрў эътибори борлигини ҳаммага маълум.Ваҳоланки, 2.000.000.000 (икки миллиард) сўм миқдорида олинган кредит маблағининг 500.000.000 (беш юз миллион) сўми ҳисобидан Тўрткўл туманида жойлашган “Намунали Асадбек” фермер хўжалигига 2021 йил 18 июлдаги олди-сотди шартномасига асосан 33.333,3 кг миқдорда лазер номли гуручни сотган бўлиб ва “Намунали Асадбек” фермер хўжалигининг “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонаси олдида хозирги кунда 501.661.650 сўм миқдорда қарздорлиги мавжуд ва бу ҳақда томонлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома билан исботланади.Ушбу ҳолат юзасидан тергов Ж.Реймовга мен билан бирга ўғлим Самойиддин бир неча бор кредит маблағининг 500.000.000 сўм қисми бўйича фермер хўжалиги раҳбари С.Ибрагимованинг турмуш ўртоғи Айитов Шухрат Джуманиязовични терговга жалб қилиб ва ундан ундириб олишни талаб қилиб келган бўлсакда, терговчи эса жиноят ишини холисона олиб бормасдан ишни бир томонлама олиб бориш билан чекланмоқда.Шунингдек, 2.000.000.000 (икки миллиард) сўм миқдорида олинган кредит маблағининг 1.250.000.000 (бир миллиард икки юз эллик миллион) сўми ҳисобидан Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида жойлашган “Муштарий Муқаддас” оилавий корхонасига 2020 йил 10 декабрдаги олди-сотди шартномасига асосан 357 тн миқдорда нархи 3.500 сўмдан бўлган картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб олиш шартнома тузиб жами бўлиб 1.250.000.000 сўм кредит маблағини кўчирган. “Муштарий Муқаддас” оилавий корхонаси раҳбари Зайниев Шахбоз эса атиги 420.000.000 (тўрт юз йигирма миллион) сўмга яраша картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 2021 йилнинг январь ойида етказиб берган. Қолган 830.000.000 сўмлик картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етказб бермасдан келганлиги учун мен билан ўғлим Самойиддин 2021 йилнинг февраль ойидан май ойининг охирларигача тахминан 30 марта Ғиждувон туманида яшовчи Зайниев Шахбоз уйига бориб, ундан 830.000.000 сўмлик картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришини ёинки 830.000.000 сўм пул маблағини қайтариб беришини талаб қилиб келган бўлсакда, Ш.Зайниевнинг парвойисига келмай, картошканг оқиб кетди, яхлаб қолди деб пул маблағини қайтариб бермасдан шу кунга қадар бизни алдаб, банк кредити маблағини ўзлаштириб келди.Мазкур ҳолатни терговчи Ж.Реймовга тергов ҳаракалари давомида исботлаб берилсада, шунингдек ўғлим Самойиддин билан корхона раҳбари Зайниев Шахбоз ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракатларида 830.000.000 сўмлик кредит маблағини ўзлаштирганлиги исботлансада, терговчи ушбу холатларга умуман эътибор бермади, яъни корхона рахбари Ш.Зайниевнинг 830.000.000 сўмлик картошкани етказиб берганман деб ёлғон берган кўрсатмасини инобатга олди. Фақатгина корхоналар ўртасида счет-фактурада гўёки 1.250.000.000 сўмлик картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олганлиги тўғрисида ўғлим Самойиддин имзо чеккан. Юзлаштириш тергов ҳаракатида Ш.Зайниев 1.250.000.000 сўмлик картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 2021 йил январь ойида етказиб берганман деб ёлғон кўрсатма берган, бунинг исботи сифатида Ш.Зайниев раҳбарлик қилган корхона номидан фақатгина 2020 йилнинг декабрь ойида 420.000.000 сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб берилганлиги тўғрисидаги бухгалтерия бирламчи ҳужжатлари билан исботланди ва ушбу ҳужжатларнинг бир нусхаси ҳам банкка сақланиб келмоқда. Шунингдек, ўғлим Самойиддин раҳбарлик қилган “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасида 2020 йилнинг август ойдан 24 декабрь кунига қадар Тўрткўл туманида яшовчи Одил Эгамбердиев корхонанинг бухгалтерия ишларини бажариб келиб, унда корхонанинг электрон калити берилган эди.Одил Эгамбердиев “Намунали Асадбек” фермер хўжалигининг норасмий раҳбари Айитов Шухрат Джуманиязовичнинг шогирди ҳисобланади ва Ш.Айитовнинг тавсиясига асосан О.Эгамбердиевни “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг бухгалтерия ишларини бажариши учун жалб қилинган эди. Бироқ, унинг солиқ ва бошқа ҳисоботларни тўғри ҳамда ўз вақтида топширмаганлиги учун О.Эгамбердиевни корхонадан четлаштириб юборилган эди.“XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг электрон калити О.Эгамбердиевга берилган эди.2021 йил февраль ойида “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг электрон калитини Тўрткўл тумани Давлат хизматлари маркази орқали янги электрон калит олинди, лекин “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг биринчи электрон калити орқали ҳам корхона фаолияти бўйича ҳисоботларни тақдим қилиш ёки бухгалтерия ҳужжатларини тасдиқлаш ишларини амалга оширилиши мумкин экан.Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, 2021 йил март ойида “Муштарий Муқаддас” оилавий корхонаси томонидан “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасига электрон юборилган 1.250.000.000 сўмлик картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган счет-фактурани “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг биринчи электрон калити орқали қабул қилиниб тасдиқланган. Ваҳоланки, ушбу ҳолатда сохтакорлик ишлари амалга оширилганлиги яққол кўриниб турибди. Чунки, ўғлим Самойиддин ушбу счет-фактурани корхонаси орқали умуман қабул қилиб олмаган. Шу сабабли, “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг электрон калити орқали қабул қилиниб ва тасдиқланган 1.250.000.000 сўмлик счет-фактура бўйича текшириш ўтказилиши керак бўлади.Бухгалтерия қонунчилик талаби бўйича счет-фактурани фақатгина юк хати ҳамда ишончнома билан тасдиқланади. Корхоналар ўртасида 1.250.000.000 сўмга тузилган счет-фактурада фақатгина 420.000.000 сўмлик катошка қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб берилганлиги билан исботланади ва қолган 830.000.000 сўмлик картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб берилмасдан ўзлаштирилганлиги терговда ўз исботини топган бўлсада, терговчи Ж.Реймов ушбу ҳолатларга била қасддан эътибор бермасдан тергов ҳаракатларини бир томонлама ва нохолисона олиб бормоқда. Шунингдек, “Муштарий Муқаддас” оилавий корхонаси раҳбари Зайниев Шахбоз 830.000.000 сўмлик картошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўзлаштириб юборганлии учун ушбу пул маблағини ундириб бериш тўғрисида ўғлим Самойиддин томонидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига ёзган аризаси терговчи Ж.Реймовга кўриб чиқиш берилган ва аризаси ҳам қонуний ҳал қилинмасдан Ш.Зайниевнинг ноқонуний кирдирорлари ёпиқ қозоқлигича қолдирилиб келмоқда.1972 йил 06 майда Тўрткўл туманида туғилган, Тўрткўл тумани, “Намуна” ОФЙда яшовчи, (паспорт рақамим: КА 0984056, 2017 йил 07 майда Тўрткўл тумани ИИБдан берилган) “Намунали Асадбек” фермер хўжалиги раҳбари С.Ибрагимованинг турмуш ўртоғи Айитов Шухрат Джуманиязовичнинг таклифи ҳамда ташаббуси билан, яъни Тўрткўл тумани “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг (корхона раҳбари Тожимбоев Самойиддин Хамза ўғли, яъни «SAMOIDDIN AGROKLUSTER» МЧЖнинг таъсисчиси ва раҳбари Тожимбоева Динора Хамза қизининг туғишган укаси, яқин қариндоши) ЧЭКИ “SAVDOGAR” АТБ Тўрткўл филиалидан 2021 йил 29 сентябрь ҳолатида кредит ва унга ҳисобланган фоизлар қарздорлигини қоплаш учун 2021 йил 01 ноябрь кунига қадар 2.250.000.000 (икки миллиард икки юз эллик миллион) сўмни “XAMZA O’G’LI SAMOYIDDIN” хусусий корхонасининг ЧЭКИ “SAVDOGAR” АТБ Тўрткўл филиалидаги ҳисоб рақамига кўчириб беришни ҳамда «SAMOIDDIN AGROKLUSTER» масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган Беруний туманида жойлашган ерларни ўзлаштиришда 600.000.000 (олти юз миллион) сўмда бажарилган харажатларни тўлаб бериш эвазига Тўрткўл тумани, “Шурахон” ОФЙда доимий рўйхатда турувчи Тожимбоева Динора Хамза қизи (паспорт рақами: КА 0831693, 2016 йил 10 июнда Тўрткўл тумани ИИБдан берилган) «SAMOIDDIN AGROKLUSTER» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 44.125.000 (қирқ тўрт миллион бир юз йигирма беш минг) сўмлик улушини 1979 йил 09 ноябрда туғилган фуқаро Қурбонбоев Отажон Ботировичга (Айитов Шухрат Джуманиязовичнинг таниши) 2021 йил 29 сентябрь куни ҳадя қилиши ва таъсисчиликдан чиқиб кетиши тўғрисида берган бошқа турдаги аризани тасдиқлашни Тўрткўл тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Атажанов Анварбек Абдуллаевич томонидан реестрда 4850-рақам билан қайд этиб тасдиқлаган. Бугунги кунда Айитов Шухрат Джуманиязович берган ваъдасини бажармай, қизим билан мени алдаб, ишончимизни суистеъмол қилиб, 790 гектар экин ери мавжуд бўлган шоличиликка мослаштирилган ва ўз маблағимиз ҳисобидан 600.000.000 (олти юз миллион) сўм пул маблағи ҳисобидан ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириб, куни-тун меҳнат қилинган «SAMOIDDIN AGROKLUSTER» масъулияти чекланган жамиятини ўзининг таниши бўлган Қурбонбоев Отажон Ботирович номига ўтказдириб олиб ва бугунги кунда жамиятнинг “Агробанк” АТБ Беруний филиалидаги ҳисоб рақамидан 7.000.000.000 (етти миллиард) сўм миқдорда кредит маблағини олиш учун ҳужжатларни тайёрлаб, барчани алдов йўли билан ишончини суистеъмол қилиб келди. Мазкур ҳолатларнинг тасдиғи сифатида Айитов Шухрат Джуманиязович билан ЧЭКИ “SAVDOGAR” АТБ Тўрткўл филиали бошқарувчиси Дўстчонов Шерзоднинг ўзаро суҳбати ҳамда Айитов Шухрат Джуманиязовичнинг алоҳида сўзлашуви ёзилган аудио ёзуви билан исботланади.Юқоридагиларни инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш тергов бўлими терговчиси Ж.Реймовдан жиноят ишини холисона ва адолатли тергов ўтказишга ишонч бўлган малакали бошқа терговчига ўтказилишини, “Муштарий Муқаддас” оилавий корхонаси раҳбари Зайниев Шахбоздан 830.000.000 сўмлик кредит маблағини ўзлаштирганлиги учун ундан ундириб олинишини, “Намунали Асадбек” фермер хўжалигининг норасмий раҳбари Айитов Шухрат Джуманиязовичдан 501.661.650 сўм кредит маблағини ундириб олинишини, қизим Тожимбоева Диноранинг номида бўлган «SAMOIDDIN AGROKLUSTER» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 44.125.000 (қирқ тўрт миллион бир юз йигирма беш минг) сўмлик улушини 1979 йил 09 ноябрда туғилган фуқаро Қурбонбоев Отажон Ботирович номига Айитов Шухрат Джуманиязовичнинг алдов йўли билан ўтказилганлиги учун «SAMOIDDIN AGROKLUSTER» масъулияти чекланган жамиятининг барча улушини қайтиб қизим Тожимбоева Диноранинг номига ўтказиб берилишини ҳамда Зайниев Шахбоз билан Айитов Шухрат Джуманиязовичларнинг ноқонуний ишлари учун уларни жиноий жавобгарликка тортишингизни сўрайман.Менинг аризамни алохида назоратга олишингизни илтимос қиламан.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button