ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши депутати Ҳолимжон Сафаров ўз сайлов округидаги 50 нафардан ортиқ кекса, ногирон ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжмандларнинг ҳолидан хабар олди. Халқ ноиби уларга 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди ва моддий томондан қўллаб-қувватлади.
—Инсон фикрлаши билан жонзотлардан фарқ қилади, деган гапни кўп бор эшитганмиз. Ва унинг эзгуликка йўғрилган ҳиссиёт қўрғони – юраги уриб тутар экан, яхшилик ва эзгулик қилишдан, меҳр-саховат улашишдан чарчамайди, дейди вилоят депутати Халимжон Сафаров. — Чернобил талофатларини бартараф этишда қатнашган фидойи инсонлар, ногирон ҳамда ёлғиз кексалар ҳолида хабар олиб уларнинг дуоларини олиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
O‘zLiDeP депутатининг эҳтиёжманд оилаларга ташрифи натижасида, кўплаб хонадонларда эртанги кунга бўлган ишонч ортди. Улар давлатнинг, халқ ноибларининг меҳрини ҳис қилишди.
—Бугун мени ўзимиз сайлаган депутат йўқлаб келди. Оиламиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилди, — дейди Бухоро шаҳридаги Чорбахосса МФЙ ҳудудида яшовчи, биринчи гуруҳ ногирони Ҳамида опа. — Хурсандчилигимнинг чеки йўқ. Ҳозирги ҳолатимни сўз билан ифода этолмайман.
O‘zLiDeP депутатига раҳмат. Шу ойнинг бошида невараларим ўқийдиган мактаб кириш йўлагини асфальт қилдирди. Мен каби инсонларнинг ҳолидан доимий хабар олаяпти. Халимжон Сафаров илоҳим эҳтиёжманд, ногирон одамларнинг бахтига соғ-омон бўлсин.