Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари истеъмолидан бўлган қарздорликларни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнидаиш юритувдаги электр энергияси ва табиий газистеъмолидан бўлган қарздорликларни ундиришга доир ижро ҳужжатлар бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 890 та ижро ҳужжатларнингижроси таъминланиб, 29,2 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар амалда ундирилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида 60 нафар қарздорларга тегишли 12,5 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, электрон-онлайн савдоларига чиқириш чоралари кўрилган.
Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида таъминотчи корхоналарга етказилган зарарлар ҳам ундирилмоқда.
Мисол учун, “Содиқ Сирож Агрофирмаси” МЧЖ раҳбари С.Ҳакимов табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида “Ҳудудгазтаъминот” корхонасига зарар етказган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддасининг 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг 5 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор С.Ҳакимовдан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 186,9 млн. сўммиқдорида зарар ундириш белгиланган.
Ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Ҳакимовдан186,9 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши 11 апрель куни амалда тамомланди.
Ҳозирда, энергия ресурсларидан бўлган қарздорликларни ундириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси