Bo'limsiz

Ҳурматли Абдулла Нигматович!

Ҳурматли Жамшид Абдуҳакимович!

Юзлаб корхоналарда ишлаётган минглаб одамларнинг тақдири Сизнинг қўлингизда!

Ўзбекистонда ва умуман бутун дунёда газ ёки электр энергиясига боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик субъекти йўқ. Таксист бўлсин ё сартарош, ёки бўлмаса майда цехдан тортиб катта заводларгача – барчасининг фаолияти энергоресурсларга боғлиқ.

Энергоресурслар тақчиллиги жуда катта инқирозга олиб келади. Мамлакат бўйлаб минглаб завод, фабрика, корхоналарни тўлиқ банкротликка олиб боради.

Энергоресурс (газ, свет) бўлмаса;

– биринчидан, барча тадбиркорлик субъектлари фаолияти таққа-тақ тўхтайди; 

– иккинчидан, ва энг ёмони, бу субъектларда ишлаб келаётган миллионлаб одамларнинг оиласи энг қийин паллада, яъни қаҳратон қишда даромад манбаисиз қолади.

Корхона фаолияти тўхтаса ўз-ўзидан яна бошқа долзарб муаммо юзага чиқади. Ҳеч кимга сир эмас, кредит олмаган тадбиркор бўлмаса керак. Тадбиркор деган номи борки, у хоҳ сартарош бўлсин, хоҳ таксист бўлсин ва ўша катта-катта заводларнинг қарийб барчаси – кредит олган.

Газ, свет йўқлиги учун корхона тўхтаган. Ишчиларга жавоб берилган. Лекин, корхона маҳсулот ишлаб чиқаряптими ёки йўқми, ишчилар ишлаяптими ёки йўқми, банкка буни фарқи йўқ, график билан фоиз ҳисоблаб кетиляпти.

Хавотир шундаки: газ узилгани сабабли Фарғонада ишчиларнинг кўчага норозилик билдириб чиқиши – бу ҳали бошланиши бўлса-чи…?!

Ҳозирги вақтда ҳукумат томонидан тегишли ҳаракатлар амалга оширилиши шарт!

ТАКЛИФ ва ТАЛАБ:

1️⃣ Тадбиркорларга берилган кредит фоизини ҳисоблашни камида уч ойга музлатиш;

2️⃣ Кредит асосий қарзини тўлашни ҳам худди шундай кечиктириш;

3️⃣ Ер, мол-мулк солиқларини тўхтатиш;

4️⃣ Бунинг эвазига тадбиркорларга қуйидагича шарт қўйиш – кредит тўлови ва фоизи кечиктирилган санагача барча иш ўринларини сақлаб қолиш, ишчиларга меъёрдаги маошини бериб бориш, корхона фаолияти тўхтаб қолмаслигига ҳаракат қилиш ва ҳоказо.

Қаҳратон қишда уйида оч ўтирган боласини ўйлаган инсон зоти борки, оиласини қандай боқишни ўйлаб бош қотиради. Уйида бола-чақаси оч қолган ёки совуқдан касал бўлган одам ҳеч нарсадан, ҳатто қамоқдан ҳам қўрқмайди… 

Қашшоқлик ва етишмовчилик эса, албатта жиноятчиликнинг ўсишига олиб келади!

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button