Murojaat

Ҳурматли Шерзод Давлатович, давлат бюджетга бир неча миллиард тушумнинг изсиз йўқолиб кетаётганига нима дейсиз…?!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Республика
ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сонли қарорида 2023 йил 1 январга қадар мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар, жумладан ДСПга (ТИФ ТН коди 4410) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўллаш белгиланган эди.

Маълумотларга кўра, ушбу қарор асосида берилган имконият Туркманистон, Эрон ва бошқа давлатлардан ДСП импорт қилувчи, аммо мебель ишлаб чиқармайдиган (!) субъектлар томонидан суъистемол қилиниб, ҚҚСни камроқ тўлаш мақсадида 1дона маҳсулотнинг жойидаги нархи тахминан 13-14 доллар бўлса-да, ҳужжатларда 9 доллар кўрсатиб ва бошқа шу каби йўллар билан харажатини ҳам бир неча баравар сунъий қисқартириб олиб кирилмоқда экан.

Ушбу ҳолатнинг ўзи бир неча миллиард давлат бюджетга тушумнинг йўқолишига олиб келмоқда.

Таҳлил қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Мебель нархининг:

  • 30%ини ишлаб чиқаришга кетадиган материал;
  • 70% ишлаб чиқариш харажатлари, солиқ, сув, газ, электр энергияси, иш ҳақи ва ҳоказо харажатлар ташкил қилади.

Биздаги маълумотларга кўра, ҳар йили:

  • ДСП сотиб олиш учун 120 млн доллар;
  • МДФ сотиб олиш учун 110 млн доллар;
  • Фурнитура (ойна, краска, клей ва ҳ.к) сотиб олиш учун 100 млн доллар;
    Жами 330 млн доллар валюта чет элга чиқиб кетар экан..

Агар адашмаётган бўлсак, ушбу чиқиб кетаётган пулларнинг 30 % солиқ ва бошқа тўловлар орқали давлат бюджетига тушиши керак.

330 млн $ × 100% ÷ 30%= 110 млн $.
110 млн $ бугунги кундаги курс бўйича (11 171.33 сўм) ҳисобланса, давлат бюджетига
1 228 846 300 000 сўм пул тушиши керак.
Тўғрими?

Солиқ Қўмитаси, Божхона ва ҳолатга алоқадор барча маъсулларга савол туғилади:
1) Шу қарор асосидан нечта ишчи ўрни яратилди?
2) Қанча солиқ тушди?
3) Солиқ занжири қани?
4) Ким назорат қиляпти? Ким мониторинг қилди?

Алоқадор масъулларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараши оқибатида давлатга тушиши лозим бўлган миллиардлаб пуллар тушмаётгани бир бўлса, тадбиркорлар ўртасида носоғлом рақобат вужудга келиб, тадбиркорларга нисбатан сунъий равишда табақалаштириш бўлаётгандек таассурот уйғотмоқда.

Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyevнинг 21.06.2021 йилдаги ПҚ-5155 сонли қарори ижроси тўлиқ назорат қилинмаётгани оқибатида Ўзбекистон ҳудудига чет элдан ДСП (МДФ ва ҳ.к) олиб кирилиши ва маҳаллий бозорда сотилишидаги ноқонуний ҳолатлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва ривожланиш истиқболларига зиён етказилмоқда.

Бу эса, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни иккинчи даражага тушириб қўйиб, чет эл ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш бўлаётгандек гўё.

Юқоридаги келтирилган ҳолатлар Давлат Солиқ Қўмитаси, Божхона Қўмитаси ва алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида назорат тартибида ўрганиб кўрилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди

Бу ҳақида аввал ҳам мақола эълон қилинган эди.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1030805667640601&id=100021335324057

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button