Jinoyat

​​Бухорода 1 млрд. 117 млн. сўмлик қинғир режа чиппакка чиқди

Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида, турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига хорижий мамлакатдан юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига фуқаро А.И. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасида олиб келинаётган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги давомида автомашинадаги сантехника жиҳозлари ҳамда дазмоллаш ускунасининг эҳтиёт қисмлари ораларида ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 57 600 дона “Изолента”, 1483 дона “F12 сув қиздириш тенти” товарлари, шунингдек хўжаликда ишлатиладиган товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Текширув давомида олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 1 млрд. 117 млн. сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button