Bo'limsiz

​​МИБ бир кунда еттита оилани яраштирди

Оила — муқаддас даргоҳ. Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишида эр-хотиннинг ўзаро бир-бирини қўллаган ҳолда муносабатда бўлиши муҳим роль ўйнайди. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.
Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир.

Мажбурий ижро бюросини қарздорликни ундирувчи идора, дегувчилар хато қиладилар. Бюрода ҳам инсонийлик тамойилларига асосланилади. Шу боис фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаган оталардан алимент ундиришдан аввал оилани яраштириш чораси кўрилади. Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси органлари томонидан бир кунда етти оила яраштирилиши бунинг яққол мисолидир.

Жумладан, бюронинг Ромитан тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2019 йил 26 ноябрдаги қарздор К.Холлиевдан ундирувчи С. Муродова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш;

— фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2014 йил 2 июлдаги қарздор У.Шойимовдан ундирувчи Н.Болтаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш;

— фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2021 йил 7 июлдаги қарздор Х.Хасановдан ундирувчи Ш.Ғафурова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа барча турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида;

— фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2021 йил 21 майдаги қарздор Х.Сафаровдан ундирувчи Р.Амонова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ҳамда фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар таъминот ундириш;

— Ғиждувон туманида фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2021 йил 12 мартдаги қарздор Ж.Каримовдан ундирувчи О.Назарова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ой жами даромадининг ¼ қисми миқдорида;

— фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2020 йил 2 июндаги суд буйруғига асосан қарздор Ш.Саидовдан ундирувчи М.Адизова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати бўйича тарафлар ўртасида яраштириш чораси кўрилиб, оилалар тикланди.

Когон туманида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2021 йил 17 мартдаги қарздор Б.Наботовдан ундирувчи З.Мажитова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати юзасидан 4 млн 716 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, эр-хотин яраштирилди. Ярашган оилалар бугунги кунда вояга етмаган фарзандларини биргаликда улғайтиришмоқда. Шунақа кўнгилга малҳам бўладиган ёқимли хабарлар ҳар доим ҳамроҳимиз бўлсин!
Бюро органлари томонидан бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

МИБ Бухоро вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button