Bo'limsiz

​​ЗУЛФИҚОР МУСОҚОВНИНГ МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТИ

Ҳурматли телетомошабинлар ва интернет тармоқларидан фойдаланувчилар!

Мен кинорежиссер ва кинодраматург Зулфиқор Мусоқов, сизларга расмий шаклда ушбу хабарни етказмоқчиман. Охирги пайтларда кўпгина ташкилотлар ўзларининг реклама роликларида мен яратган кўпгина фильмларимнинг кадрларини ва ҳаттоки ўша фильмда ишлаган актёрлар иштирокида айнан уларнинг ўзи ўйнаган персонажларини ижро этиб мендан берухсат эфирга ва интернет тармоқларида намойиш қилишяпти.

ШУНИ МАЪЛУМ ҚИЛМОҚЧИ ЭДИМКИ, ШАХСАН МЕНДАН ҲЕЧ КИМ БУ РЕКЛАМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ҲЕЧ ҚАНАҚА РУХСАТ ОЛИШМАГАН. КЕЙИНГИ ПАЙТЛАРДА МЕНГА ВА ИЖОДИМГА НИСБАТАН МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ (СЦЕНАРИЙ МУАЛЛИФИ ВА РЕЖИССЕР СИФАТИДА) ЎТА ҚЎПОЛ РАВИШДА БУЗИШ ҲОЛАТЛАРИНИ КЎП КУЗАТЯПМАН. БУ ИШЛАРГА МЕНИНГ ҲЕЧ ҚАНАҚА АЛОҚАМ ЙЎҚ.

Умидворманки, мени тўғри тушунасиз. Кўпгина мухлислардан менга тинимсиз қўнғироқлар бўлмоқда, “наҳотки Сиз ўзингизни филмларингизни арзон бозорга солдингиз”, деган эътирозларни эшитдим. Ваҳоланки, мен бу ишлардан умуман узоқдаман… Ўйлайманки, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу мурожаатимни бефарқ қолдиришмайди.

Зулфиқор Мусоқов,
кинорежиссёр

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button