Bo'limsiz

Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

Ҳозиргина Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди. Бундан аввалроқ юртимиздаги вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, “Sputnik V” ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 342 480  дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси “Sputnik V”,

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button