Prokuratura

Мактабларда янги ўқув йили бошланди

Бухоро вилоят прокурори Махмуд Истамов Бухоро шаҳридаги 17-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик ” шиори остида ўтказилган  “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

Давлатимиз мадҳияси билан бошланган  байрам тадбирида вилоят прокурори сўзга чиқиб, ўқувчиларни янги ўқув йили бошланганлиги билан табриклаб, уларни баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, маънавий-аҳлоқий ва жисмонан соғлом бўлишлари, олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини қайд этиб ўтди.

Тадбирда илм даргоҳига илк қадам қўйган ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button