Jinoyat
Тадбиркорнинг 34 370 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.Ш. “N.B.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, жорий йилнинг январь ойида хориж давлатларидан автомобиль эҳтиёт қисмларини олиб келиб бериш эвазига унинг 34 370 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t