Ta'lim

Мактабда аҳвол қандай?

“Buxoro yoshlari” gazetasi Бухоро шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ҳам муаммолар талай.Бир қарашда янги ўқув йилига шай мактабда бажарилиши лозим ишлар анчагина. Мазкур мактабда ҳам ошхона ва фаоллар зали капитал таъмирга муҳтож. Ўриндиқлар синган ва носоз. Ошхона ҳаво тозалагичи анча йилдан буён ишламайди. Парта ва стол-стуллар маънан эскирган. Кир-чир ва турли ёзувлар ўйиб ёзилган парталар мато билан ўралган.Мактаб директори Умиджон Тўйевга кўра, 1976 йилда қурилган мактаб 1 176 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда 1026 нафар ўқувчи 2-сменада таҳсил олмоқда.

  • Ўқувчиларнинг мактабда икки сменада таҳсил олаётганининг боиси, ўқув даргоҳининг бир қисмида “Немис маданаяти маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шунингдек, қатор синфхоналар физика-химия фани лабораторияларига мослаштирилган бўлиб, ўқувчилар улардан фақатгина дарс соатларида фойдаланишади. Таъмирлаш ва сувоқ-бўёқ ишларига жами 56 миллион сўм ажратилган,-дейди Умиджон Тўйев.
    Маълум бўлишича, мазкур мактабнинг 25 фоиз ўқувчилари лўли миллатига мансуб ёшлардан иборат. Уларнинг билимлари кўрсаткичи ҳам баланд. Мактаб директорига кўра, улар орасида спортнинг қатор турлари бўйича вилоят ва республика чемпионатлари ғолиблари бор. Шунингдек, инглиз тили фани бўйича қўлга киритган ютуқлари эвазига олийгоҳларда имтиҳонсиз қабул қилинган ўқувчилари ҳам кўпчиликни ташкил этади. 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button