Божхоначилар ўқув семинарида иштирок этишди
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатларни соҳаларда татбиқ этиш мақсадида барча давлат органлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоят божхона бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 531-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида маълумот бериш учун ўқув семинари ташкиллаштирилди.
Семинарда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, ходимлари, вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган божхона омбори раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар соҳада жорий қилинаётган янгиликлар тўғрисида тушунчалар беришди. Тадбир якунида, қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавобларни олишди.
Тадбир якунида божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (65) 221-60-00 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.