Buxoro

Болалар ҳуқуқлари – прокуратура ҳимоясида

Бухоро вилояти Олот тумани “Усмоншайх” маҳалласидаги оилаларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 296 нафар болалар бўлиб, шундан атиги 50 нафари 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган, қолган 246 нафари мактабгача таълимга қамраб олинмасдан қолган.Давлатимиз раҳбари Олот туманига ташрифи давомида ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа ижтимоий хизмат объектлари барпо этилиши юзасидан мутассадиларга топшириқлар берган.

Шу боис, туман ҳокимининг 26.02.2021 йилдаги қарори билан мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун 0,42 гектар ер майдони ажратилди.Прокуратура органлари сайи-ҳаракатлари билан мазкур ҳудудда янги 180 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қад ростлади.Бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши натижасида мактабгача таълимга жалб қилинмаган болалар тўлиқ қамраб олинди, шунингдек, маҳалладаги 30 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлди.Жорий йилнинг 15 октябрь куни боғчанинг очилиш маросими тантанали бўлиб ўтди, унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ҳалим Болтаев, вилоят прокурори Махмуд Истамов, туман ҳокими Наргиза Неъматова ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этиб, 22-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти мудирига рамзий калит топширилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button