Jinoyat
Кредит маблағларини ўзлаштирган ширкат раҳбарининг кирдикорлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “И” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари О.А. кўп қаватли уй-жойларда жорий таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратилган 2,9 млрд сўм кредит маблағининг 525,2 млн сўмини шартномада кўрасатилган мақсадларда фойдаланмасдан банк филиалига сохта ҳужжатларни тақдим этиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.