Jinoyat

Бухоро ва Хоразм вилоятларида фуқароларни коллеж ва техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи М.Х. танишлари ёрдамида икки нафар фуқарони Ғиждувон ва Бухоро тиббиёт коллежларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ж. “Ф” МЧЖ раҳбари (ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ўқув курси) билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Г.ни Урганч шаҳридаги тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button