Jinoyat
Қизилтепа туманида қувурларни ўзбошимчалик билан ковлаб олган МЧЖ фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “С.Т.” МЧЖ масъул шахслари ҳудуддаги ичимлик суви қувурларини таъмирлаш жараёнида, “Навоий сув таъминоти” МЧЖ балансидаги 1190,6 метр полиэтилен қувурларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ковлаб олганликлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига 196,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.