Buxoro

Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли мутасадди ташкилотлар, ҳудуд секторлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашдилар. Кун тартибидаги асосий масала, яъни 2021 йилда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда 2022 йилда Жондор тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Жондор туман ҳокими Санъатилло Хикматовнинг ахбороти тингланди

Яратиб берилган шароитлар, қўлланилган имтиёзлар натижасида туманда жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 720,9 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари (113,1 фоиз), 598,9 млрд.сўмлик жами хизматлар (115,8 фоиз), 408,7 млрд.сўмлик қурилиш-пудрат ишлари (116,9 фоиз) бажарилди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,1 млн.сўмни, жами хизматлар ҳажми 3,4 млн.сўмни ва қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 2,3 млн.сўмни ташкил этиб ўсиш суръатларига эришилди.
Йил якунига қадар инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш натижасида, 812,0 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари (112,1 фоиз), 778,8 млрд. сўмлик жами хизматлар (123,9 фоиз), 446,4 млрд.сўмлик қурилиш-пудрат ишлари (113,9 фоиз), 3 621,5 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (106,0 фоиз) амалга оширилиб, жорий йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлар тўлиқ бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

2022 йилда туманда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар: Жумладан: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 928,2 млрд.сўм ёки 107,7 фоиз, жами хизматлар ҳажми 906,2 млрд.сўм ёки 124,4 фоиз, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 515,7 млрд. сўмни ва 109 фоиз ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 3 991,1 млрд.сўм ёки 103,1 фоизга бажарилиши режалаштирилган.
Маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари бўйича:
2021 йил ҳисобот даврида туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари 8,1 млрд. сўмни ташкил этди. Жумладан:
Йил бошига эркин қолдиқ маблағлари 1,6 млрд. сўм;
1-чорак қўшимча даромадлар 2,5 млрд. сўм;
2-чорак қўшимча даромадлар 0,9 млрд. сўм;
3-чорак қўшимча даромадлар 3,1 млрд. сўмни ташкил этди.
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида бюджетга 58,4 млрд.сўм маблағлар тушурилиб йиллик режага нисбатан 100,6 фоизга бажарилди.
Шундан маҳаллий бюджетга 41,9 млрд.сўм туширилиб, йиллик режа 111,7 фоизга бажарилди.
Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан:
-“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш жамғармаларига жами 2,4 млрд.сўм;

  • “Обод қишлоқ” дастури бўйича 1,2 млрд.сўм;
  • маданий-маърифий тадбирлар учун 0,2 млрд.сўм;
  • маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари учун қарийб 0,3 млрд.сўм;

Бундан ташқари вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан туман маҳаллий бюджетига 5,8 млрд.сўм маблағлар ажратилди. Ушбу маблағлар асосан туман аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий ва инфратузилма объектларида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, кам таъминланган аҳоли хонадонларини таъмирлаш мақсадида сарфланди.
Жумладан:
Ички йўлларни таъмирлаш учун 0,9 млрд.сўм;
Ижтимоий объектларни таъмирлаш ва моддий техника базасини яхшилаш 3,5 млрд.сўм;
5 та маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини янгидан қуриш ва мукаммал таъмирлаш учун 0,8 млрд.сўм;
МФЙ ҳудудларини ободонлаштириш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари учун 0,6 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.
Ўз навбатида жорий йилда туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 163,2 млрд.сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

2021-2022 йиллар инвестиция дастури доирасида бугунги кунга қадар қиймати 737,6 млрд. сўмлик 103 та лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилмоқда, шундан жорий йилда қиймати 255,8млрд.сўмлик 76 талойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда қиймати 239,3 млрд.сўмлик 70 та лойиҳалар ишга туширилган бўлиб, натижада 497 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан;
“Варахша Мева-сабзавот” МЧЖ томонидан “Замонавий энергия тежамкор иссиқхона ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 18,7 млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб 50 та янги иш ўринлари яратилган.
“Техник Мосламалар Фабрикаси” МЧЖ томонидан “Ун ишлаб чиқариш учун тегирмон қуриш ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 9,6 млрд.сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб 25 та янги иш ўринлари яратилган.
“Наврўзбобо Метан Газ” МЧЖ томонидан “Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчасини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 6,4 млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб 20 та янги иш ўринлари яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан туманда 2021 йилда 13,0 млн. АҚШ долларлик тўғридан–тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Бу борада 1 та лойиҳа доирасида жорий йилда 5,5 млн. АҚШ долларлик ва 20 та қўшимча лойиҳалар доирасида 8,0 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри ва хорижий кредитлар ҳисобидан маблағлар ўзлаштирилиб, натижада йиллик прогноз кўрсатгичи 13,5 млн. АҚШ долларига ёки 103,8 % га бажарилди.
2022-2023 йиллар давомида қиймати жами 890,6 млрд. сўмлик 41 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, 1569 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Бугунги кунда 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган қўйимча лойихаларни шакиллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2022 йилда ишга туширилиши кутилаётган йирик лойиҳалар ҳақида.
Жумладан;
“Яккатут ғаллачилик ва уруғчилик кластери “МЧЖ томонидан “Ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш ҳисобидан, чорва моллари комплекси” ташкил этиш орқали 106,3 млрд.сўм ўзлаштирилиб янги 300 та иш ўринлари яратилади.
“JONDOR ECO BOZOR” МЧЖ томонидан “Керамик плиткалар (кафел) ишлаб чикариш” лойиҳаси доирасида 103,6 млрд.сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб 50 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.
Туманда кичик тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва фаолиятини кенгайтиришда кичик саноат зоналарининг ўрни жуда муҳим ҳисобланади.
Жондор тумани “Қароли” МФЙ ҳудудида жойлашган 5 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида янги кичик саноат зонаси ташкил этилди.
Шунингдек, туманинг “Қароли” МФЙ ҳудудида 5,0 гектар ер майдонида 56 та лотдан иборат “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этилди. Мазкур саноат зонасида ҳозирги кунда 56 лотларни “E-AUKSION” савдосига чиқариш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари кичик саноат зонасида ташкил этилган “АТУ Бухоро” МЧЖ қўшма корхонаси негизида қиймати 10,6 млрд.сўм бўлган алюмин металлдан турли хўжалик моллари ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва келгуси 2022 йилнинг июн-июль ойларига қадар ишга туширилиш ва 100 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
“E-AUKSION” савдоси орқали 428 та лотлар орқали умумий майдони 101,8 гектар ер майдонилари тадбирокорлик қилиш мақсадида сотувга чиқарилган. Бугунги кунга қадар 80 та лотлардаги 5,03 гектар ер майдонлари сотиб олинган бўлиб, 348 та лот 96,77 гектар ер майдонлар “E-AUKSION” дастурида савдо жараёнида.

Жондор туманида 2021 йилда жами 7 млн. 680 минг. АҚШ долларлик экспорт прогнози белгиланган.
Шундан:
Саноат маҳсулотлари бўйича 5 млн. 780 минг. АҚШ доллар.
Мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича 1 млн. 900 минг. АҚШ доллар режа белгиланган.
Жорий йил учун режа 7 млн. 680 минг. АҚШ доллар белгиланган ва амалда ҳозирги кунига қадар 5 млн. 427 минг. АҚШ доллар бажарилиб режага нисбатан 70,6 фоизга бажарилган. Йил якунига қадар 1 млн. 500 минг. АҚШ доллар экспорт амалга оширилиши режалаштирилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, қўшимча даромад манбаига эга бўлиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан бугунги кунга қадар жами 3 644 тадан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 84,0 млрд.сўм кредитлар ажратилди.
Шундан жисмоний шахсларга 3 577 тага, 72,0 млрд.сўм ҳамда юридик шахсларга 67 тага, 12,0 млрд.сўмлик кредитлар ажратилган.
Жумладан, Дастурлар бўйича: “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида – 3 367 та лойиҳаларга 76,0 млрд.сўм; Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 131 тага 2,3 млрд.сўм; “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида 81 та ёш тадбиркорларга 2,0 млрд.сўм; “Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш” дастури дастури доирасида 28 нафар фуқароларга 2,1 млрд.сўм; “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” давлат дастури доирасида 37 та ҳунармандларга 1 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Шу билан бирга, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш учун уларнинг хонадонларида имтиёзли кредит ва субсидия маблағлари ҳисобидан (1 сотих – 3,3 млн.сўмдан) 536 та ДУГА иссиқхоналар, 200 та хонадонларга ихчам иссиқхоналар тўлиқ қуриб битказилди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали шунингдек қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

  • жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 515 нафар аҳолини жамоат ишларига жалб қилинди ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун жамоат ишлари жамғармасидан 3,5млрд.сўм тўлаб берилди.
  • 702 нафар фуқароларга шахсий ва дала томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши ҳамда экин экишга уруғлар ва кўчатлар ҳарид қилиш учун 0,7 млрд.сўм бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия маблағлари берилди.
    Шундан, енгил типдаги иссиқхона қуриш ва қайта таъмирлаш учун 412 нафар фуқарога 0,7 млрд.сўм, маҳсулотлар экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиш учун 290 нафар фуқарога 19,6 млн.сўм субсидия ажратилди.
    -ҳудудда тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2021 йилда 17 нафар ишсиз фуқароларга тадбиркор фаолиятини бошлашлари учун уларга 7,6 млн.сўмлик субсидиялар ажратилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
  • ишсиз фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида январь –декабр ойларида 286 нафар ишсизларга 412,8 млн.сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.
  • 2084 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига жойлаштирилди.

2021 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида туманнинг Самончуқ ва Луқмон МФЙ ҳудудига жами 80,1 км ичимлик суви қувурлари тортилиб, 1 250 та хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек маҳаллий бюджет ҳисобидан 6 790 п/м, Сувтаъминот МЧЖ Жондор туман филиали томонидан 2,6 км сув қувурлари тортилди, натижада 300 га яқин хонадонлар марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга туманда ташкил қилинган кичик саноат зонасида 1,7 км ичимлик суви қувурлари тортилди.
2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида 50 км ичимлик суви тармоқлари тортирилиши ва 2 та сув иншооти реконструкция қилишини режалаштирилган.
2022 йилда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан туман марказидаги 4 та маҳаллада 14 км канализация тармоғи, 2 та канализационний насосний стансия, 1 та тозалаш иншооти қурилиши мўлжалланган.
Йўллар бўйича амалга оширилган ишлар.
Жондор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрельдаги ПҚ-5048 сонли қарорига асосан “Обод қишлоқ” “Обод маҳалла” дастури доирасида 2 та махаллада 13,1 км узунлигдаги ички автомобил йуллари таъмирланди шундан: 10,3 км шағаллаштирилди, 2,8 км асфальтлаштирилди.
Бундан ташқари вилоят ҳокимининг фармойиши билан ажратилган маблағ ҳисобидан 47,1 км ички йўллар шағаллаштирилди.
2021 йил 1 декабрь ҳолатида туман худудидаги махаллаларда 31,3 км узунликдаги ички автомобил йуллари ва 4 та кўприк таъмирланди. Шундан: 8,7 км шағаллаштирилди, 22,6 км асфальтлаштирилди.
Умумфойдаланув автомобил йўлларида 8,5 км асфальт ишлари амалга оширилди. 1 та кўприк таъмирланди.
Жами туман буйича 100 км узунликдаги автомобил йуллари ва 5 та кўприклар таъмирланди.
2021 йил қўшимча маблағлар ҳисобидан 2,4 км узунликдаги ички автомобил йўллари таъмирлаш режаллаштирилган.
2022 йилда умумфойдаланув автомобил йўлларининг 52 км қисмида қуриш ва таъмирлаш ишлари, ҳамда 4 та кўприк таъмирланиши режалаштирилмоқда.
Электр таъминоти бўйича амалга оширилган ишлар:
Туманда 1 649 км электр ҳаво тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 649,4 км 6-10 кВ ли, 999,6 км 0,4 кв ли ҳаво тармоғи. 905 дона трансформатор пункти мавжуд бўлиб, шундан электр таъминоти корхонаси балансида 540 та, 365 таси истеъмолчи балансида. Жорий йилда 79 дона трансформатор пункти ва 275,3 км ҳаво тармоғи мукаммал, 176 дона трансформатор пункти ва 543 км ҳаво тармоғи жорий таъмирланди.
ПК-2661 қарорига асосан Жондор туман электр таъминотини яхшилаш максадида 121,2 км 0,4-6-10 кв электр узатиш тармоғи ва 25 янги трасформатор пунктлари қўшимча ўрнатилди ва қурилди.
2022 йилда 83 дона трансформатор пункти ва 283,3 км ҳаво тармоғи мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.
93,5 км 0,4-6-10 кв электр узатиш тармоғи ва 29 та янги трасформатор пунктлари қўшимча ўрнатилиши режалаштирилган.
Газ таъминоти бўйича.
Туманда табиий газдан фойдаланувчи 17 109 та аҳоли хонадонлари ва 356 та улгуржи истеъмолчилар мавжуд бўлиб, табиий газдан фойдаланувчи барча аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга 9 528 та электрон газ ҳисобдонлари ўрнатилиб, тўлиқ АСКУГ тизимига ўтказилди.
Бунинг асосий афзалликларидан дастурни ишга тушириш ҳисобига истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ доирасида амалга оширилганлиги сабабли таъминотчи корхона ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги ноаниқ қарздорлик масаласи ўз ечимини топди.
Туманда 20 896 та суюлтирилган газдан фойдаланувчи аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга тасдиқланган режа-жадвал асосида айланма маиший газ баллонлар ўз вақтида етказиб берилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида кесими 89-76 мм жами узунлиги 1 200 метр бўлган ер усти газ қувури монтаж ишлари бажарилди. Шунингдек Навгади МФЙ ҳудудидан туман маркази учун, диаметри 159 мм бўлган 1 800 метр бўлган ер усти газ қувурини янгидан тортиш ишлари бажарилмоқда.
Аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонларни ўз вақтида етказиб бериш, инсон омили таъсирини максимал даражада камайтириш, аҳолини ортиқча оворагарчиликларга йўл қўймаслик, нақд пул муомаласисиз тўловлар амалга оширилиши мақсадида 18 200 та ID карталар жорий қилинди.

2022 йилда амалга ошириладиган ишлар:
2022 йилда 9 000 та электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилиб, тўлиқ АСКУГ тизимига ўтказилади. Кўлиён МФЙ ҳудудидаги 500 метр, диаметри 89 мм бўлган ер усти газ қувурини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.
Телекоммуникация соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Туманда жорий йилда телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида хозирга кунга қадар 252,8 км оптик толали алоқа кабеллари тортилди.
Тумандаги 203 та ижтимоий соха обектларига шундан: 52 та махалла фуқаролар йиғинлари, 48 та милиция таянч пунктлари, 54 та халқ таълими объектлари, 28 та мактабгача таълим муассасалари ва 21 та соғлиқни сақлаш обектларига оптик толали алоқа кабели тортилиб, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминланди.
Тумандаги Далмун, Ҳазарман, Нурафшон, Эроншох, Пахлавон, Мустақиллик, Ойдин, Жамият, Ёш куч, Хумин, Ушот, Дарвеши, Алели, Қазоқон, Пўлоти ва Кўлён маҳалла фуқаролар йиғинларига GPON технологияси асосида юқори тезликдаги интернет хизматидан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида 1024 сиғимли 13 дона ва 512 сиғимли 3 дона, 3072 сиғимли 1 дона, 2304 сиғимли 1 дона жами: 20 224 сиғимли OLT қурилмалари ўрнатилди ва 6 500 та ахоли хонадонлари телекоммуникация хизматлари билан таъминланди.
2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
Тумандаги янги қурилаётган ва қурилиши режалаштирилаётган ижтимоий соха обектларига 6 км оптик толали алоқа кабели тортиш ва юқори тезликдаги интернет тармоғиги билан таъминлаш режалаштирилган.
Тумандаги телекоммуникация тармоқлари кириб бормаган 15 та аҳоли пунктларига 250 км оптик толали алоқа кабели тортиш ва эхтиёжманд ахоли хонадонларини телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш режалаштирилган.
Тумандаги мавжуд алоқа линияларининг 8 км қисмини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

Жондор туманида камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида:
Мамлакатимизда камбағал аҳолига ҳар томонлама кўмак бериш бўйича қатор ислоҳотлар олиб борилаётган бўлиб, ушбу эзгу амалларни туманимизда изчил давом эттириш мақсадида туманда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир маҳалла хатловдан ўказилиб, бугунги кунга қадар 4 882 та эҳтиёжманд, кам даромадли оилаларнинг 19 437 нафар оила аъзолари ҳамда 5 899 нафар ишсиз фуқаролари аниқланиб, “Темир дафтар”га киритилди. Ушбу оилаларнинг 904 таси 1-сектор, 1 902 таси 2-сектор, 1 418 таси 3-сектор ҳамда 658 таси 4-сектор ҳудудига тўғри келади.
Бунда, асосан кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз фуқаролар ҳамда пандемия даврида қийналиб қолган оилалар алоҳида эътиборга олинди.
Эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаларини шакллантириш, яъни фақат ишга жойлаштириш орқали камбағалликдан чиқариш асосий мақсад қилиб белгиланди ва 4 677 та оилалардаги 5 899 нафар ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва бошқа даромад манбаалари яратиб бериш орқали Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари асосида “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилди.
Жумладан:
-оилаларга оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишга кўмаклашиш орқали 352 та;
-ҳунармандчиликни ташкил қилиш ҳисобига 70 та;
-доимий ва мавсумий жамоат ишларига жалб қилиш орқали 288 та;
-расман ўзини ўзи банд қилиш орқали 3 993 та;
-инвестицион лойиҳаларда яратилган иш ўринларига жойлаштириш орқали 43 та;
-агросаноат лойиҳалари ҳамда такрорий экин ерлари ажратиб бериш орқали 813 та;
-қурилиш ва бошқа корхоналарда яратилган иш ўринларига ҳамда бошқа даромад келтирувчи ишларда банд қилиш орқали 340 та оилаларга даромад манбалари яратиб берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан янгиланган “Темир дафтар”даги 294 та оилаларнинг 542 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун 271 млн.сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 600,1 млн.сўмлик кам даромадли оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан,
135 та оилага ўз тадбиркорлигини бошлаши учун 117,3 млн. сўмлик тадбиркорлиги учун зарур асбоб ускуналар олиб берилди, 392 та оилага 141,3 млн.сўмлик озиқ-овқат махсулотлари, 33 та оилага 82,1 млн.сўмлик моддий ёрдам соғлигини тиклашига, 108 та оилага 134,5 млн.сўмлик уй жой таъмирлашга, 106 та оилага 96,2 млн.сўмлик чорва моллари, 38 та оилага 11,6 млн.сўмлик коммунал қарздорликлари, 4 та оилага 17,1 млн.сўм фарзанларининг ОТМ контракт тўловлари учун тўловлар тўлаб берилди.
Бугунги кунда эҳтиёжманд 205 та оила 685 нафар аъзолари билан “Темир дафтар” рўйхатида қолмоқда, шундан меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинган аъзолари бор 100 та оила, якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аъзолари бор 38 та оила, ҳақиқатда эҳтиёжманд, даромад манбаини йўқотган ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги бор 67 та оилани ташкил қилади.

Бугунги кунда туманимизда мактабгача таълим ташкилоти жами 147 та бўлиб, шундан 30 таси давлат, 106 таси оилавий ва 11 таси
давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритмоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари сонини 2021 йил мобайнида 34 тагаёки 23 фоизга оширишга эришилди.
Туман бўйича 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 14,1 минг нафарни ташкил этиб, шундан 9,6 минг нафари ёки 68 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Ушбу кўрсаткич қамровнинг 2017 йилга нисбатан 50 фоизга ошганлигини кўрсатади.
Жорий йил якунига қадар, туманда мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичини 80,0 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бугунги кунда тумандаги 51 та умумтаълим мактабларида
29 358 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда, педагог ходимлар сони
2 739 нафарни ташкил этади. Олий маълумотли ўқитувчилар сони
2 486 нафар, олий тоифали ўқитувчилар 264 нафар, 1-тоифали ўқитувчилар 613 нафар, 2-тоифали ўқитувчилар сони 851 нафарга, мутахасис ўқитувчилар 1 011 нафарни ташкил қилади.
2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари битирувчиларидан 9 нафари олтин ва 4 нафар ўқувчилар мактабни кумуш медаллар билан тугатди.
Жорий йилда умумтаълим мактабларини битирган 2 156 нафар ўқувчиларнинг 642 нафари ёки 29,8 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.
Жорий йилда 6 нафар педагоглар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари билан, 1 нафар педагог “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
2021 йил Инвестиция дастури доирасида 2 та умумтаълим мактаблари (16-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 660 ўринли бино қурилиши учун 6,5 млрд.сўм, 27-сон умумтаълим мактаби 3 млрд 50 млн. сўмга капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.)
Халқ таълими тизимидаги барча таълим муассасалари 2020-2021 ўқув йилида юқори тезликдаги интернет билан таъминланди, 51 та мактаб ҳамда халқ таълими муассасаларигаоптик толали алоқа линиялари тортилди.
2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар.
Ҳозирги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган педагоглар сифат таркиби яъни олий ва 1-тоифали ўқитувчилар улуши 31 фоизни ташкил қилмоқда. Ушбу кўрсатгични келгуси ўқув йили якунига қадар 40 фоизга етказиш, олий маълумотлилар улушини 100 фоизга етказиш, тоифага эга ўқитувчилар улушини 31 фоиздан 40 фоизга етказиш режалаштирилган.
Битирувчиларнинг 70 фоиздан ортиғини олий таълим муассасаларига жалб этиш, ўқитувчиларнинг чет тили сертификатига эга бўлиш кўрсаткичини 30 фоизга етказиш.
Қурилиш ва таъмирлаш йўналишида Ромиш МФЙ ҳудудидаги 44-умумтаълим мактабини инвестиция дастури доирасида капитал таъмирлаш ҳамда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 14 ва 38-умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Туманда хозирги кунда 23 та давлат тиббиёт муассасаси булиб, шундан 316 шифо ўринли марказий касалхона, 250 қатновга эга кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 700 қатновга мулжалланган 8 та оилавий поликлиника, 615 катновга мўлжалланган 10 та оилавий шифокорлик пункти ва туман санитария эпидемология осойишталик маркази, 60 қатновга мўлжалланган хўжалик ҳисобидаги стоматология поликлиникаси хамда 4 та хусусий шифохона хизмат кўрсатади.
Жорий йилнинг 18 январ дан 25 февралгача туманда 31 минг та хонадон (жами хонадонларнинг 90,4 %) да тиббий хатловдан ўтказилди.
Туманда жами 71 нафар шифокор, 262 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 71 та “тиббиёт бригадалари” ташкил этилди.
Хатлов ва антропометрия натижасида 15,9 минг нафар аҳоли орасида 33,7 минг (19,4%) нафарида ортиқча вазн, 12,5 минг (7,0%) нафарида семизлик, 29,1 минг нафар (16,5%) аҳоли мева ва сабзавотларни кам истеъмол килиши, 31,4 минг нафар (17,8%) ширинликларни, 26,9 минг нафар (15,2%) ёгли овқатларни, 23,1 минг нафар (13,0%) тузли озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол килиши, 15,1 минг нафар (8,5%) тамаки чекувчилар, 12,1 минг нафар (6,8%) алкоголь махсулотларини истеъмол килувчилар борлиги, 25,8 минг нафар (14,6%) аҳоли жисмонан нофаол хаёт кечириши аникланди.

Туманда 175,5 минг нафардан ортиқ аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 79 736 нафарини (45,4 %) ёшлар (0-30) ташкил этади.
2020 йил ноябрь-декабрь ойларида ҳар бир маҳаллада уйма-уй юриш орқали ёшлар билан учрашилди. 18-30 ёшдаги ёшлар сони 32 890 нафар (шундан 17 430 нафари хотин-қизлар) ни ташкил этади. Аниқланган 5 254 нафар ишсиз ёшлардан, 2 732 нафар (1-секторда 701 нафар, 2-секторда 830 нафар, 3-секторда 744 нафар, 4-секторда 467 нафар) ишлаш истаги бор ёшлар “ЁШЛАР ДАФТАРИ” га киритилди.
“ЁШЛАР ДАФТАРИ”га киритилган 2 732 нафар ёшлардан, олиб борилган тадбирлар натижасида, 2021 йил 11 декабрь кунига қадар 2 467 нафар (1-секторда 611 нафар, 2-секторда 736 нафар, 3-секторда 663 нафар, 4-секторда 457 нафар) 90,3 % ёшларни турли йўналишларда бандлиги таъминланди, ҳамда “ЁШЛАР ДАФТАРИ”дан чиқарилди.
Жумладан:

  • 514 нафари (1-секторда 98 нафар, 2-секторда 143 нафар, 3-секторда 153 нафар, 4-секторда 120 нафар) – доимий ва ҳақ тўланадиган жамооат ишларига жалб қилиш орқали;
  • 484 нафари (1-секторда 17 нафар, 2-секторда 213 нафар, 3-секторда 74 нафар, 4-секторда 180 нафар) – “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури орқали тумандаги тижорат банклари томонидан турли йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратиш орқали;
  • 1 102 нафари (1-секторда 388 нафар, 2-секторда 268 нафар, 3-секторда 375 нафар, 4-секторда 71 нафар) – Қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий экин ерлари ҳамда такрорий экин ерларида 10 сотихдан, 25 сотихгача ер майдони ажратиш орқали;
  • 6 нафари (2-секторда 6 нафар) – ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали;
  • 4 нафари (1-секторда 4 нафар) – уста-ҳунармандларга бириктириш орқали;
  • 44 нафари (1-секторда 16 нафар, 2-секторда 4 нафар, 3-секторда 16 нафар, 4-секторда 8 нафар) – ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш орқали;
  • 26 нафари (2-секторда 22 нафар, 4-секторда 4 нафар) – қонуний мигирация орқали;
  • 23 нафари (1-секторда 10 нафар, 2-секторда 1 нафар, 3-секторда 3 нафар, 4-секторда 9 нафар) – сафарбарлик чақирув резерви орқали;
  • 235 нафар (1-секторда 66 нафар, 2-секторда 73 нафар, 3-секторда 35 нафар, 4-секторда 61 нафар)ёшларгаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам, кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий кўллаб-қувватлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорига асосан, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда, ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини ҳарид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача бўлган миқдорда ёшларга 1 445,7 млн. сўм турли йўналишларда субсидия ажратиш орқали ёшларни бандлиги таьминланди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button