Buxoro

Хорижий давлат фуқаросига 198,7 млн. сўм ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 19.08.2021 йилдаги қарздор Х.Болтаевдан ундирувчи Хитой Халқ Республикаси фуқароси LIU BIN фойдасига 198 724 247 сўм қарз ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздор Х.Болтаев ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни белгиланган муддатда ихтиёрий бажармаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланди.
Давлат ижрочисининг томонидан олиб борилган бир қатор мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Х.Болтаевдан 198,7 млн. сўм пулларни ундирилиши таъминланди ва қарздорга нисбатан чекловлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

МИБ Бухоро шаҳар бўлими
давлат ижрочиси
Атожон Атоев

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button