Buxoro

Депутат сайлов округидаги беморлардан хабар олди

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига Пешкў тумани 35-Янгиборзор сайлов округидан сайланган депутат Сафаров Ҳалимжон Салимович Янги йил байрами арафасида ўз сайлов округидаги беморлар ҳолидан хабар олди

.

Пешкў тумани “Чиғирчи” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро, 1-гуруҳ ногирони С.Турсунова оёқларида суяк емрилиши юзага келган бўлиб, ҳозирда юра олмайди. Фуқаронинг оёқларини операция қилиш бўйича ёрдамлашиш ҳақидаги илтимоси қабул қилинди ва тегишли тартибда ҳал этилиши таъкидланди.
Худди шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро, 1-гуруҳ ногирони Г.Сафарова буйраклари учун доимий равишда диалез муолажаларини қабул қилиб келмоқда. Ушбу фуқаронинг ҳолати ўрганилганда трансплантация амалиётини амалга ошириш кераклиги маълум бўлди ва Республика клиникалари орқали кўмаклашиш кераклиги белгилаб олинди. 

Депутат Ҳ.Сафаров шу куни юқоридаги каби 10 нафар 1-гуруҳ ногиронлари ҳолидан хабар олиб, қийнаётган муаммоларини ўрганиб чиқди. Ҳар бир шифоталаб беморларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, депутат ҳомийлигида тумандаги Боғимусо МФЙ биносини иситиш учун кондиционер ўрнатиб берилди. Ҳ.Сафаровнинг ўз сайлов округидаги ижтимоий, инфтраструктуравий, тадбиркорлик билан боғлиқ бўлган сайловчиларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ечими бўйича депутатлик сўровлари юбориш, саховат тадбирларини амалга ошириш давом эттирилади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button