Янги йил арафасида алимент пуллари ундирилди
Янги йил арафасида бир қатор алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси амалда таъминланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 16.11.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор М.Эминовдан ундирувчи Г.Гуллиева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун таъминоти учун ундирилиши белгиланган алимент тўловлари бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 59.627.930 сўм алимент пулларини бир йўла ундириш белгиланган.
Бюронинг Когон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари давомида алимент пулларини тўлиқ ундириб берилди.
Бюронинг Пешкў тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 25.09.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Шоевдан ундирувчи Н.Нуритдинова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун барча даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор вояга етмаган фарзанди учун унинг вояга етгунига қадар 18.134.000 сўм алимент пуллари ундирилди.
Қоракўл туманида қарздор Н.Шукруллаевдан ундирувчи Ҳ.Нарзуллаева фойдасига фарзандининг таъминоти учун 14 миллион сўм алимент пуллари ундириб берилди.
МИБ Бухоро вилоят бошқармаси
давлат ижрочилари
Бобомурод Султонов
Муҳиддин Эргашев
Маҳмуд Абдуллаев