Jinoyat
Чортоқ туманида тадбиркорнинг 164,5 млн сўмини ўзлаштирган корхона раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.L.” хусусий корхонаси “A.E.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан МЧЖга минерал ўғит етказиб бермасдан тадбиркорнинг 164,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.