JinoyatKorrupsiya

Термиз тумани почта боғланмаси собиқ ҳисобчилари аҳолидан йиғилган маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Учқизил” почта алоқа боғланмаси собиқ бош ҳисобчилари А.А. ва Ў.М.лар аҳоли билан нақд пул ва банк пластик карталари орқали амалга оширилган операциялари бўйича қабул қилинган 127,3 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button