Jinoyat
Андижон шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилишига ёрдам бермоқчи бўлган иш юритувчи ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳар уй-жой фондларини бошқариш, давлат ордери ва маълумотномалар бериш маркази ДУКнинг ғазначи иш юритувчиси М.Ш. фуқаро М.га Андижон шаҳрида янги қурилаётган арзон уй-жойлардан бирини сотиб олиш учун субсидия маблағи ажратилишида танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.