Бухоро шаҳар 9 – оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари томонидан ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бухоро шаҳар 9-оилавий поликлиникасининг жами 165 нафар тиббиёт ходимлари Бухоро шаҳридаги 41-сонли “Гулшан”, 42-сонли “Варахша”, 43-сонли “О.Хўжаев”, 44-сонли “Тўқимачи”, 45-сонли “Фошун”, 46-сонли “Дўстлик”, 47-сонли “Истиқлол”, 54-сонли “Лоша” ва 60-сонли “Хўжамушкин” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 11 754 хонадонда яшовчи 42 662 нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария хизматини кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг 19 февраль куни ҳудуддаги жами 41 нафар ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, мактаб директорлари ва мактабгача таълим ташкилоти мудиралари Бухоро шаҳар 9 – оилавий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 10 нафарида касаллик аниқланди ва амбулатор шароитда даволанишлари тавсия этилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги 209-сонли буйруғига мувофиқ дори-воситалари билан бепул таъминланди ҳамда уй шароитида даволанишлари бўйича соғломлаштириш режаси тузилиб, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, тиббий кўрик жараёнида “Қизил ярим ой жамияти” мутахассислари томонидан соғлом турмуш тарзи, фавқулодда вазиятлар пайтида аҳоли ҳаракатланиши ва биринчи ёрдам кўникмаларини ўргатиш машқлари кўрсатиб ўтилди.
Тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан жисмоний фаолликни ошириш, мунтазам равишда ҳар куни пиёда юриш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан давра суҳбатлар ўтказилди ҳамда соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича кўргазма ташкил қилиниб, фуқароларга мумкин ва мумкин бўлмаган махсулотлар бўйича батафсил тушунча бериб ўтдилар.
Мазкур тадбир пандемия даврида ўтказилаётганлиги инобатга олинган ҳолда ҳар бир фуқаро белгиланган тартибда термометриядан ўтказилиб, дезинфекция тадбирлари амалга оширилди ҳамда бўйи ва вазни белгиланган тартибда ўлчаниб, тегишли тавсиялар берилди.
Бухоро шаҳар 9-оилавий поликлиника бош врачи Хушнуд Абдукаримович Жалилов