Buxoro

Ижтимоий тармоқларда компенсация пуллари ундириб берилмаётганлиги тўғрисида жойлаштирилган хабар юзасидан


 
 
Мазкур хабарда: суднинг қарорига асосан компенсация пуллари ундириб берилмаётганлиги тўғрисида билдирилган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 17.01.2022 йилдаги қарздор Бухоро шаҳар ҳокимлигидан ундирувчи Н.Имомов фойдасига 252.031.483 сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати 19.02.2022 йилда Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларининг чиқиш қисмига банд солиниб, қарздорга тегишли бўлган 7 та автотранспорт воситаларига тақиқ қўйилган.
Бугунги кунда бўлим иш юритувида қарздор Бухоро шаҳар ҳокимлигидан      13 нафар тадбиркор ва фуқаролар фойдасига 2.699.862.316 сўм компенсация пуллари, 163.006.379 сўм давлат божи, адвокатлик ва экспертиза, почта харажатлари ундириш тўғрисида ижро ҳужжатлари мавжуд.
 Қарздордан ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 79,80-моддаларига асосан ундирувчилар фойдасига пропорционал тартибда тақсимланиши таъминланади.
Мазкур ижро ҳужати бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
 
Мажбурий ижро бюроси
Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button