Jinoyat

Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг маблағини талон-торож қилган собиқ банк ходими аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Бухоро минтақавий филиали собиқ бош мутахассиси И.Р. банк мижози бўлган “I.C.” МЧЖ ҳисоб рақамидаги 99 млн сўмини МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз, сохталаштирилган тўлов топшириқномалари орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига молиявий ёрдам сифатида кўчириб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button