Buxoro

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош акушер-гинекологи Т.Ф.Д профессор Л.М.Абдуллаева ва ТошВМОИ акушерлик ва гинекология кафедраси мудири Т.Ф.Д профессор Ф.Ж.Каримова ҳамда Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ОваБМҚБ ўринбосари Н.Б.Жўраевлар жорий йилнинг 11 май куни Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси таркибидаги болалар бўлими фаолияти билан танишиб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил                                                   24  мартдаги “Ўзбекситон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-33-сонли фармойиши                1-иловасидаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли меъёрий ҳужжатларига мувофиқ 2022 йилнинг май ойидан Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси таркибида “Болалар бўлими” ташкил қилинган.

Мазкур “Болалар бўлими” бинонинг III-қаватида алоҳидаланган ҳолда ташкил этилиб, баннер илинган ҳамда барча мутахассис учун хоналар ажратилиб, уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратиб берилган.

Бўлимга кириш қисмиириш эшиги ташқи томонидан хона тартиб рақами ва мутахассислик номи кўрсатилиб, соат 08:00дан 20:00га қадар фаолият кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бухоро вилоят кураторлари болалар бўлими фаолияти билан танишиш жараёнида педиатр, иммунолог, болалар оториноларингологи, болалар гинекологи, болалар неврологи, логопед, болалар психоневрологи, ташкиллашган болалар бўлими, болалар эндокринологи ва ўсмирлар шифокори ҳамда мос равишда ҳамширалар билан тўлиқ таъминланганлиги, ҳар бир мутахассис хонасида амалдаги СанМваҚга мувофиқ тиббий жиҳозлар мавжудлигининг гувоҳи бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу бўлим ташкил этилиши шаҳримиз ота-оналарига чексиз қувонч бағишлади. Бугунги кунга қадар тиббий хизматга муҳтож болажонларимиз турли тиббиёт муассасаларида сарсон бўлиб болалар тор соҳа мутахассислари кўригига боришар эди, ушбу бўлим ташкил қилингандан сўнг бу каби оворагарчиликларга чек қўйилди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Республикамизнинг барча марказий поликлиникаларида болалар бўлимининг ташкил этилиши болаларда касалликларни барвақт аниқлаш, аниқ  ташҳис қўйиш ҳамда ўз вақтида даволаш-соғломлаштириш ишларини кечиктирмасдан бошлаб юбориш ва асоратларсиз самарали соғломлаштириш имкониятини беради.

Бу эса ўз навбатида, келажакда болалар орасидаги касалланиш, ногиронлик ва ўлим кўрсатгичларининг кескин камайишига эришилишига замин яратади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button