BuxoroMIB

Бола  она тарбиясига қайтарилди.

Оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан бири фарзанддир. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ. Улар эса ишни, аввало, болага чиройли тарбия беришдан бошламоқлари даркор. Зеро, тарбия барча ҳикматларнинг аввалидир.

Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулияти оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалар манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради.

Н.Амонова оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Д.Ҳазратовнинг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ, фарзандини олиб кетолмагач, Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига мурожаат қилган ва суд болани она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирган.  

Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.

Бюронинг Жондор тумани бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 01.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Ҳазратовдан, 2011 йилда туғилган Д.Искандаровни онаси Н.Амонова тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарздорга болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, қарздор фарзандини онасига топширишдан бош тортган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида васийлик ва ҳомийлик органи, ички ишлар органи вакиллари ва холислар иштирокида вояга етмаган бола онаси Н.Амонова тарбиясига олиб берилиб, ижро иши амалда тамомланди.       

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button