Когон туман Туткунда МФЙда яшовчи Кўкламова Ҳулкар Тўймуродовна
томонидан Мурожаат
Ўғлим Шомуродов Шамшод Шухрат ўғли 2001 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони. Ўғлим Шомуродов Шамшодни 2022 йил 6 май жума куни ички органларидан қон кетиши сабабли, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига келтирдик. 2022 йил 7 май шанба куни ички органлари яъни ичакларни текшириб, касалхона шифокори Нўъмонов Бекзод 15 минутда операция қилсам қиламан кейин мен операция қилмайман деб айтди.
Боламни ички органларини операция қилгандан сўнг, унга яхши қарашмади операция жараёнида шифокорларнинг эътиборсизлиги ва маъсулятсизлиги, ишига совуққонлик билан қараганлиги сабабли ўғлим Шамшодни болдир оёқ суягининг синишига сабабчи бўлдилар. Операциядан сўнг ўғлимнинг оёғи шишиб аҳволи янада ёмонлашиб бораётганлигини кўриб, касалхона шифокорига ўғлимнинг оёғини текширинглар деганимда улар гапимга эътибор ҳам қилмади. 3 кундан сўнг касалхона шифокори Қурбонов ўғлимни оёғини текшириб, ташхис қўйганида ўғлимнинг болдир оёғи синганлиги маълум бўлди. Шундан кейин ҳам улар фойдаланиш учун сифатсиз бўлган гипс қоришмасидан фойдаланиб боламнинг оғир аҳволга тушишига сабабчи бўлдилар. Ўғлим Шомуродов Шамшодни аҳволи жуда оғирлашгандан сўнг Бухоро шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам касалхонасига олиб келдик. Ўша куни боламни иккинчи маротаба ичаги жаррохлик амалиёти амалга оширилди. Фарзандим иккинчи жаррохлик амалиётига дош беролмай дунёдан кўз юмди. Когон шаҳар шифокорлари ўз ишига совуққонлик билан қараганлиги, ўз лавозимини суиистеъмол қилганлиги оқ халат кийиб, Гепакрат қасамёдига, шундай шарафли ва савобли касбига содиқ қолмаган ҳолда фаолият юритаётган шифокорлардан норозиман, улар келгусида яна кимларнингдир умрига зомин бўлиб қанчадан-қанча онаизорларнинг кўз ёшига сабабчи бўлишларини ҳоҳламайман. Бундай ўз касбига номуносиб шифокорларга қонуний чора кўришингизни сўрайман.